Daryo

Ўзбекистон бокс термаси Олимпиадага йўлланма олишда Осиёда тенгсиз жамоа бўлди

Жамоа эркаклар вазн тоифасида тўлиқ таркиб билан иштирок этади

1 дақиқа ўқиш43 133 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон бокс терма жамоаси лицензия жамғаришда Осиёда тенгсиз бўлди.

26 июлдан 11 августгача Франциянинг Париж шаҳрида Париж—2024 ёзги Олимпияда ўйинлари бўлиб ўтади. Бокс бўйича ушбу мусобақанинг барча йўлланма берувчи турнирлари якунланди ва терма жамоалар қўлга киритган лицензиялар аниқ бўлди. Маълумотларга кўра, Парижга энг кўп йўлланма Океания минтақасидан Австралия давлати эга бўлди.

Улар мусобақага 12 вазнда боксчи билан иштирок этадиган бўлса, иккинчи ўринда Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси турибди. Терма жамоа 4 йилликнинг нуфузли турнирига 11 та вазн тоифасида иштирок этади. Ушбу натижа билан Ўзбекистон термаси Осиё қитъасида биринчиликни қайд этди.

Фото: Uzbekistanбохинг

Кейинги ўринларда Бразилия, Ирландия ва Қозоғистонлик боксчилар жой олган. Уларда 10 тадан лицензия бор.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва қўшни Қозоғистон терма жамоалари эркаклар вазн тоифасида тўлиқ таркиб билан иштирок этади.

Аёллар ўртасида рекорд Ирландия ва Австралияга тегишли. Улар ҳам тўлиқ таркибда аёллар мусобақаларини бошлайди.

Париж-2024 Олимпияда ўйинларида қатнашадиган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишинг:

Эркаклар:

  • -51 кг: Ҳасанбой Дўстматов
  • -57 кг: Абдумалик Ҳалоков 
  • -63,5 кг: Руслан Абдуллаев
  • -71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
  • -80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
  • -92 кг: Лазизбек Муллажонов
  • +92 кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар: 

  • -50 кг: Сабина Бобоқулова
  • -54 кг: Нигина Ўктамова
  • -57 кг: Ситора Турдибекова
  • -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар