Daryo

Ўзбекистон ОТМларида стипендиялар ошириладими? Олий таълим вазири ўринбосари жавоб берди

Эслатилишича, пандемия даврида стипендиялар ва тўлов-контракт миқдорлари музлатилган

1 дақиқа ўқиш22 150 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида стипендияларни ошириш масаласида ҳозирча аниқ хулосага келинмаган. Бу ҳақда бугун, 8 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Шоҳрух Далиев маълум қилди.

Шоҳруҳ Далиев
Фото: “Дарё”

“Дарё” мухбирининг хабар беришича, матбуот анжуманида Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори ҳам стипендиялардан кўплиги, стипендиялар камбағаллик чегараси суммасига қачон етказилиши ҳақида савол янграган. Шоҳруҳ Далиевнинг айтишича, бу масалани Молия вазирлиги билан муҳокама қилиш лозим.

“Талабалар стипендиялари миқдорини ошириш масаласини ўйлаб кўришимиз керак. Тўлов-контракт миқдори ҳам пандемия давридан бери оширилмади. Бир талабага давлат томонидан сарфланаётган пул, у тўлаётган контракт миқдоридан анча кўп. Олийгоҳ ўзини “боқиши” масалалари ҳам сал қийинроқ. Стипендия ошиши ёки оширилмаслиги масаласида тўлиқ жавобни бизнинг молиявий соҳа вакиллари ҳамда Молия вазирлиги билан бирга ишлаб, кейин жавоб берамиз”, — деди вазирлик масъули.

Ўзбекистонда пандемиядан кейин стипендиялар миқдори музлатилган. Шоҳрух Далиевнинг маълум қилишича, ОТМларидаги тўлов-контракт миқдорларининг ўртача қиймати олийгоҳлар харажатларига номутаносиблигича қолмоқда.

“Бир талабани ўқитиш давлатга йилига ўртача 12–15 миллион сўмга тушади. Контракт тўловлари миқдори эса ўртача 7 миллион сўмдан тўғри келади”, — деди вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда Ўзбекистонда давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар