Daryo

“Юқорига” мультфильмидаги учар уй ижарага берилмоқда

Мазкур уйнинг кўриниши худди мультфильмдагидек бўлиб, хонадон 15 метр тепаликда кран ёрдамида “учиб” туради

1 дақиқа ўқиш40 446 кўришлар0 изоҳ0

Бутун дунё бўйлаб уй-жойларнинг қисқа муддатли ижараси мавжуд бўлган Аirbnb онлайн платформаси ажойиб эълон берди. Иcоns янги лойиҳа дастури асосида компания мультфильмлар ва комикслардаги уйларнинг нусхасини яратмоқда. Лойиҳага кўра, биринчи бўлиб “Юқорига” мультфильмидаги учар уй қуриб битказилди. Бу ҳақда Europa Plus нашри хабар берди.

Фото: Europa plus

Учар уй биноси Нью-Мексико штатининг Абикиу шаҳрида жойлашган. Уйни минглаб шарлар осмонга кўтариб тургандек кўринади, лекин аслида хонадон махсус қурилиш крани орқали юқорига кўтариб қўйилган.

Фото: Europa plus

Ижара ҳақидаги эълонда уй эгаси қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирган:

Марҳамат, мен ва азизим Элли билан бирга қурган шинам уйимизга ташриф буюринг. Бу ерда ҳаётимдаги энг катта саргузаштларим бўлиб ўтган. Шуни англадимки, барча яхши ва қадрли ҳодисалар энг яқин инсонларингиз билан содир бўлади, ­— дейилади эълонда.
Фото: Europa plus
Фото: Europa plus

Учар уйнинг интерьерида ҳам “Юқорига” мультфильмидаги барча элементлар мавжуд. Хонадондаги ҳар бир мебель ва предметлар қўл меҳнати ҳисобланади.

Фото: Europa plus

15 метр баландликка кўтарилган ва 8000 дан ортиқ шарлар билан безатилган мазкур уй 14 майдан бошлаб ўз эшикларини очади. Манбаларга кўра, бир кунлик ижара ҳақи бир киши учун ўртача 100 долларни ташкил қилади.

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар