Daryo

Озодбек Назарбеков маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан ҳамкасбларини тақдирлади (видео)

Эллик нафар санъат фидойиларига “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони топширилди

1 дақиқа ўқиш26 712 кўришлар0 изоҳ0

Уч йилдан буён 15 апрель Маданият ва санъат ходимлари куни сифатида нишонланади. Маданият вазири Озодбек Назарбеков байрам муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини тақдирлади.

— Барча соҳалар қатори маданият соҳасида ҳам рақобат тобора кучайиб бормоқда. Инсон онги, ҳиссиётлари учун кураш кетмоқда. Қадриятларга таъсир ўтказишга, уни ўзгартиришга уринишлар бўлмоқда. Шундай мураккаб бир даврда айнан маданият ва санъат соҳаси қалб ҳимоячиси, тафаккур ҳимоячиси, қадриятлар ҳимоячиси бўлиб катта майдонда ўзини кўрсата олиши керак. Бошқача айтганда, халқнинг уйғоқлиги бевосита маданиятга, маънавиятга боғлиқ. Шу маънода, жамиятимизда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларимизни ватанпарвар ва фидойи қилиб тарбиялаш масалалари барчамиз учун долзарб вазифадир. Бу борада Ҳурматли Президентимиз Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида кўплаб режа ва мақсадларни белгилаб бердилар — деди маданият вазири Озодбек Назарбеков ўз нутқида.

Фото: Маданият вазирлиги

Маданият вазирлиги томонидан жабҳада фидокорона меҳнат қилаётганларни рағбатлантириш мақсадида “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони ҳам таъсис этилган бўлиб, 2023 йил давомида (йил давомидаги байрамлар арафасида) 250 нафарга яқин соҳа фидойилари ушбу кўкрак нишони билан тақдирланган.

Фото: Маданият вазирлиги

Бу йил учинчи бор нишонланаётган мазкур сана муносабати билан 50 нафарга яқин маданият ва санъат фидойилари “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди ҳамда бу жараён йил давомида байрамлар арафасида давом этади.

Фото: Маданият вазирлиги

Байрам тадбири давомида байрамона концерт дастури ҳам ташкил этилди.

Toshkentdanman. Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat institutining “Sahna va ekran sanʼati dramaturgiyasi” fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2020-yildan beri faoliyat yuritaman. Avvaliga madaniyat boʻlimida ishlaganman, hozirgi kunda reklama boʻlimi muharriri lavozimida faoliyat yuritaman. Kino koʻrishdan koʻra, oʻqishni afzal koʻraman. Ayni kunda Said Chamlijaning “Iymon va huzun” kitobini oʻqiyapman. Chingiz Aytmatov asarlarini oʻqishni yoqtiraman, ayniqsa “Kasandra tamgʻasi” asari juda yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47