Daryo

Суратга олиш майдончасида дўстлашиб қолган машҳур актёр ва актрисалар (фото)

“Суратга олиш майдонида кўпчилик Эмили иккимизни яқин дугона деб ўйлашган, аслида эса ўша пайт танишганимизга 45 дақиқа бўлган эди”, — дейди Эшли Пак

2 дақиқа ўқиш57 344 кўришлар0 изоҳ0

Шоу-бизнесда дўстлик бўлмайди, дейишади, аммо бугунги қаҳрамонларимиз бунинг аксини исботламоқда. Қуйида сёмка жараёнида қалин дўст тутинган юлдузлар билан танишамиз.

Зендея ва Тимоти Шаламе

Фото: Europaплус
Фото: Europaплус

Ҳозирда энг талабгир актёрлардан бири Тимоти Шаламе ва Зендея 2019 йилда “Дюна” фильмини суратга олиш жараёнида илк бор танишишган. Катта тажрибага эга бўлмаган икки ёш актёр Голливуд дунёсига биргаликда қадам ташлади.

Крис Хемсворт ва Тайка Вайтити

Фото: Europaплус
Фото: Europaплус

Баъзан актёрлик қобилиятини нафақат кинода, балки ҳаётда ҳам ишга солишга тўғри келади. “Тор. Рагнарёк” фильмида Крис Хемсворт ва Тайка Вайтити аслида бир неча йиллик қадрдон эканликларини режиссёрлардан яширган. Тайка сўзларига кўра, у дўсти орқали янги ишга жойлашиб олганини бошқалар билишини истамаган.

Райан Рейнолдс ва Хью Жекман

Фото: Europaплус

2009 йилда Райан Рейнолдс ва Хью Жекман билан “Х-одамлар: Ибтидо. Росомаха” фильмини суратга олиш майдонида танишган. Ҳамкасблар тез орада тил топишиб, яқин дўстларга айланган. Улар мунтазам равишда бир-бирларига ҳазил қилиб, миллионлаб мухлисларни қувонтириб юради.

Эмилия Кларк ва Жейсон Момоа

Фото: Europaплус
Фото: Europaплус

Экранда севишганлар ролини ўйнаган мазкур жуфтлик ҳаётда дўст сифатида бир-бирини ҳурмат қилади. “Тахтлар ўйини” сериали юлдузлари асарнинг биринчи мавсумини суратга олиш жараёнида танишишган.

Лилли Коллинз ва Эшли Пак

Фото: Europaплус
Фото: Europaплус

“Париждаги Эмили” фильми қаҳрамонлари Лилли Коллинз ва Эшли Пак муносабатлари узоқ йиллик қадрдонлардек гўё. Уларнинг дўстлигига кўпчиликнинг ҳаваси келади:

“Суратга олиш майдонида кўпчилик бизни яқин дугона деб ўйлашган, аслида эса ўша пайт танишганимизга 45 дақиқа бўлган эди. Биз қалбга яқин дўстлик ришталари билан боғланганмиз”, — дейди Эшли.

Милли Бобби Браун ва Ноа Шнапп

Фото: Europaплус
Фото: Europaплус

Американинг “Жуда ғалати ишлар” илмий-фантастик сериали икки юлдузга катта машҳурлик билан бирга кучли дўстлик ришталарини ҳам келтирди. Агар улар 40 ёшгача бахтини учратмаса, бирга турмуш қуриши ҳақида ҳазил қилишган.

 

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47