Daryo

Эдит Пиафнинг овози сунъий интеллект ёрдамида қайта тикланади

Эдит Пиаф – Франциянинг энг машҳур хонандаларидан бири бўлиб, уни “Француз тилидаги қўшиқлар қироличаси” дея таърифлайдилар. Хонанда 47 ёшида буйрак етишмовчилиги туфайли аневризма ёрилиши натижасида вафот этган.

1 дақиқа ўқиш15 053 кўришлар0 изоҳ0

Франциялик марҳум хонанда Эдит Пиафнинг овози ва ташқи қиёфаси у ҳақида суратга олинадиган биографик анимацион фильм учун сунъий интеллект ёрдамида қайта тикланади.

Фото: Лйриcтум

Умумий ҳисобда 90 дақиқа давом этадиган фильмга “Эдит” деб ном берилган, у 1920-1960 йилларни, хонанда Париж ва Нью-Йорк шаҳарларида яшаган даврдаги воқеаларни қамраб олади. Лойиҳа муаллифларининг айтишларича, Пиафнинг “машҳур овози ва ташқи қиёфаси у ҳақидаги ҳикоянинг ҳаққонийлиги ҳамда мухлисларга кўрсатиладиган руҳий таъсир даражасини оширади”.

WМГ концерни лойиҳани амалга оширишда айни вақтда Эдит Пиафнинг барча қўшиқларига эгалик қилувчи “Эдитҳ Пиафъс Estate” ташкилоти билан ҳамкорликда ишлайди. Ташкилот кинематографлар ва SI бўйича мутахассисларга хонанданинг ёзиб олинган юздан ортиқ чиқишлари тасвири ҳамда суратларидан фойдаланиш учун рухсат беради.

Фото: Pinterest

“Анимация унинг ҳикоясига замонавий кўриниш беради, шу билан бирга фильмга архив суратлар, саҳнадаги ва телевидениедаги чиқишлар, интервьюларнинг киритилгани томошабинларга Пиаф ҳаётининг энг муҳим лаҳзаларига ҳаққоний назар ташлаш имкониятини тақдим этади”, – лойиҳа муаллифлари.

Фильмда хонандага тегишли бўлган “Ла Виэ эн росе” (1947) ва “Нон, же не регретте риэн” (1956) қўшиқларининг оригинал ёзувларидан фойдаланилади.

Биографик фильмни суратга олиш билан “Warner Music Entertainment” ва “Сериоуслй Happy” компанияси шуғулланмоқда. Сценарий муаллифлари – Жюли Вейл ва Жил Марлиак ҳисобланади. Уларнинг айтишларича, картинада Пиафнинг бугунги кунга қадар мухлислари учун номаълум бўлган қирралари очиб берилади.

Фото: Пинимг

Эдит Пиаф – Франциянинг энг машҳур хонандаларидан бири бўлиб, уни “Француз тилидаги қўшиқлар қироличаси” дея таърифлайдилар. Хонанда 47 ёшида буйрак етишмовчилиги туфайли аневризма ёрилиши натижасида вафот этган. Касалликка ижодкорнинг спиртли ичимликларга муккасидан кетгани ва бир нечта автоҳалокатларни бошдан кечиргани сабаб бўлган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар