Daryo

Зебо Наврўзова “Бўрилар”нинг давоми — “Супер дада” фильмининг тақдимотини ўтказди (видео) 

“Супер дада” фильмининг премьерасида ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб юлдузлари, вайнерлар ва кино оламининг кўзга кўринган вакиллари иштирок этди

3 дақиқа ўқиш48 308 кўришлар0 изоҳ0

Сўнгги кунларда Instagram тармоғида кўплаб ўзбек санъаткорлари “Супер дада” номли фильмда суратга тушаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. “Дарё” мухбирлари актёр, режиссёр Муҳаммадали Наврўзов суратга олган навбатдаги фильм премьерасидан репортаж тайёрлади.

“Супер дада” фильмининг премьерасида ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб вакиллари, вайнерлар ва кино оламининг кўзга кўринган вакиллари иштирок этди. Фильмда Муҳаммадали Наврўзов, унинг ўғли Шохруҳхон, Дурдона Қурбонова, Ойбек Тешабоев, Бонамур ва бошқа кўплаб машҳурлар суратга тушган.

Фото: “Дарё” 

Хонанда Шохруҳхон премьерага рафиқаси Асал Шодиевасиз келди. У укасини қўллаб-қувватлади ва фильм ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фото: “Дарё” 

“Фильмнинг йўналиши, руҳияти менга жуда ёқди. Укам режиссёрлик фаолиятини бошлаганига жуда ҳам хурсандман, чунки ундан жуда яхши организатор ва режиссёр чиқади. Фильм томошабинга хурсандчилик, меҳр-муҳаббат беради, умуман, оилавий кўриладиган яхши фильм. Келажакда яхши таклифлар бўлса, бошқа режиссёрлар билан ҳамкорликда ишлаймиз”, — дейди Шохруҳхон.

Фото: “Дарё” 

“Фильмда ҳозирги замондаги ташвишлар ҳамда ҳар бир эркак кишининг ичидаги муаммолари, ҳис-туйғулари кўрсатилган. Бу янгича йўналишдаги криминал-комедия, яъни ‘Бўрилар’ фильми йўналишидаги янги ‘Супер дада’ кинокартинаси. Лойиҳа икки марта суратга олинган, бир марта тугатиб, иккинчи марта қозоғистонлик дўстларимиз билан ишлаб, битирдик. Фильмга таклиф қилинганларнинг ҳеч бири рад жавобини бермади.

Фото: “Дарё” 

Биз танлаган актёрларимиз — Бекзод Тожиев, Бонамур, Дурдона Қурбонова, Ямин, Ойбек Тешабоев, Рухшона, Дилшодбек Каттабеков. Ҳар битта инсон ўзини ўйнаган, ўз қирраларини очиб берган”, — дейди бош қаҳрамон ва режиссёр Муҳаммадали Наврўзов.

Мазкур фильм кинотеатрларда намойиш этилмайди, уни фақат Муҳаммадали Наврўзов ғояси асосида ташкил этилган платформа орқали томоша қилиш мумкин.

Фото: “Дарё” 

“Қийналиш бўлмади. Муҳаммадали ака билан рол ўйганим учун қийналмадим. Фильмда қизиқарли жараёнлар кўп бўлди. Лойиҳадаги ролим ўзимга умуман ўхшамайди, ҳаётда бошқа, фильмда бошқачаман”, — дейди Бонамур.

“Фильмдан жуда яхши кайфият кутяпмиз. Муҳаммадалига омад тилайман. У ҳам, мен ҳам кам фильм суратга олинаётган вақтда ишлаяпмиз. Ҳеч кимнинг ижодига қаршилигим йўқ. Актёрлар, актрисалар ҳар доим танқис бўлган. ‘Кўчадан кириб келган’, Instagram’да ўзини кўрсата олган ижодкорларни халқ танияпти. Бу ҳам жуда катта нарса. Вайнерлик ҳам машаққатли иш.

Фото: “Дарё” 

Актёрлик маҳорати етса, уни вайнер, блогер ёки футболчи деб бўлмайди. Бу соҳада ўқимаган деб баҳосини пастга тушириб бўлмайди”, — дейди актёр Азамат Аҳроров.

Муҳаммадали Наврўзов 23 август куни нафақат фильм тақдимотини, балки таваллуд кунини ҳам нишонлади. Унинг илк фильми “Менинг тўйим” ҳам ўтган йили худди шу кунда премьера қилинганди.

Фото: “Дарё” 

“Бошлаган ишлари хайрли бўлсин. Мен Муҳаммадали ҳеч қачон ёмон фильм яратмаслигига ишонаман. Ижодий жамоага омад. Сўнгги пайтларда сокин қўшиқ куйлаётганимнинг сабаби — мухлисларнинг талаби. Шунақа қўшиқларни яхши кўриб тинглашяпти.

Фото: “Дарё” 

Келажакда фильмларда суратга тушиш ниятим йўқ, ҳамма ўзининг ишини қилсин. Ора-орада яқинларим фильмга таклиф қилгани учун суратга тушганман, лекин барибир ўз касбимни мукаммал даражада олиб борганим маъқулроқ, деб ўйлайман” — дейди Умидахон.

“Фильмдаги образим ‘Бўрилар’ фильмидаги Шерзод образи. Орадан йиллар ўтиб, ушбу фильм қаҳрамонлари нима иш билан шуғулланиши ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм бекорга ‘Супер дада’ деб номланмаган.

Фото: “Дарё” 

Фаолиятимда танаффус қилдим, бунга эса ‘Бўрилар’ фильмидан кейин салбий ролларга таклиф қилишгани бўлди, уларнинг барчасини рад этдим. Ўхшашлик томошабиннинг жонига тегади. Режиссёрлар бошқачароқ ролларга таклиф қилишса, уларни ҳам уддалашимни кўрсатиш ниятидаман”, — дейди актёр Бекзод Тожиев.

Фото: “Дарё” 

“Бундан бир неча йил олдин худди шунақа Муҳаммадалини саҳнага олиб чиққанман. Бугун эса кичкина Муҳаммадали Наврўзов экранларга чиқди. Уларнинг неварасини ҳам юлдуз бўлганини кўриш насиб этсин”, — дейди маҳоратли режиссёр Зебо Наврўзова.

Қуйида “Супер дада” фильми премьерасидан тайёрланган репортажни тўлиқ томоша қилишингиз мумкин. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47