Daryo

Хитойда Ер юзидаги энг ноқулай дўкон топилди. У 120 метр баландликда, тик қоя ёнбағрида жойлашган (фото)

Постдаги маълумотларга кўра, харидорлар дўкондан кўтарилиш пайтида зарур бўладиган ширинликлар ва тирикчилик воситаларини харид қилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш108 260 кўришлар0 изоҳ0

Хитойда Ер юзидаги энг ноқулай дўкон топилди. У ердан 120 метр баландликда, тик қоя ёнбағрида жойлашган, деб ёзмоқда “Правила жизни” нашри.

Фото: “Правила жизни”

Кичкина ёғоч дўкон кулбага ўхшайди, у Хитойнинг Хунан провинциясидаги Синюжай миллий геологик боғида жойлашган ва алпинистлар учун мўлжалланган.

Постдаги маълумотларга кўра, харидорлар дўкондан кўтарилиш пайтида зарур бўладиган ширинликлар ва тирикчилик воситаларини харид қилиши мумкин. Зиплайнлар ёрдамида дўкондаги захираларни тўлдириш мумкин.

Фото: “Правила жизни”

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари дўконга “қулайлик ва ҳаяжонли манзарани уйғунлаштиришнинг инновацион усули” дея таъриф берган. Бошқалар эса ходимларнинг ҳар куни дўконга қандай етиб боришига ҳайрон бўлиб, бу ерни “хавфли дам олиш маскани” деб атаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар