Daryo

Диетологлар нима учун оқ ундан қилинган нон истеъмолини чеклаш кераклигини маслаҳат беради?

Беморлар ҳар куни мутахассис ҳузурида бўлганида улар ҳамма нарсадан, ҳатто, ширинликлардан ҳам воз кечишлари мумкинлигини айтадилар, лекин нон борасида эса қатъий қарор қабул қила олмайди

1 дақиқа ўқиш15 631 кўришлар0 изоҳ0

Соғлом овқатланиш мавзуси ҳар доимгидек долзарб. Рациондаги одатий озиқ-овқатларни энг фойдали ва шифобахш маҳсулотлар билан алмаштиришнинг иложи бўлмаса, унда ҳеч бўлмаганда зарарлиларини йўқ қилишга ҳаракат қилишингиз мумкин. Масалан, ўзингизни бундай маҳсулотларнинг фақат биттасидан чекланг.

Фото: Woman

Диетолог Алексей Ковалковнинг баён қилишича, нон маҳсулотлари истеъмолини ҳеч бўлмаганда аста-секин бўлса ҳам чеклаш керак. Гап шундаки, севимли багетларимиз, нон ва круассанларимиз юқори гликемик индексга эга. Бу кўрсаткич қанчалик баланд бўлса, глюкоза қон оқимига тезроқ киради ва у кескин кўтарилади. Бу озиқ-овқатдан кейин бир неча соат ўтгач, одам яна очликни ҳис қилишига замин ҳозирлайди. Ўз навбатида меъёрдан кўп овқатланиш муқаррар ортиқча вазнга етаклайди.

Дарвоқе, ноннинг гликемик индекси шакарникидан ҳам юқори!

Фото: Woman

Мутахассиснинг қайд этишича, ҳозир кўпчилик одамларга шакарнинг бундай юқори дозалари керак эмас, чунки бизнинг ишимиз ва турмуш тарзимиз асосан ўтириш билан ўтади ва ҳаракатсиз ҳамдир. Кўпчилик бир кунда нон маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида олинган калорияларни сарфлашга вақтлари йўқ. Бир бўлак нонни энергиясини сарфлаш учун спорт залида камида бир соат жисмоний фаоллик керак бўлади. Аммо кўпчилигимиз ҳали ҳам ҳар бир таомга нонни ҳамроҳ қиламиз.

Фото: Woman

Шифокор, шунингдек, агар нондан воз кечишингиз қийин бўлса, унда бу шунчаки одат масаласидир. Беморлар ҳар куни мутахассис ҳузурида бўлганида улар ҳамма нарсадан, ҳатто, ширинликлардан ҳам воз кечишлари мумкинлигини айтадилар, лекин нон борасида эса қатъий қарор қабул қила олмайди. Диетолог  уларга кун бўйи зарур бўлган етарли миқдордаги калория олиш учун диетани қайта кўриб чиқишни маслаҳат беради.

Фото: Woman

Парҳезшунослар оқ унли нонни болаликдан бизга таниш бўлган жавдар ёки бутун донли нон билан алмаштиришни маслаҳат беради.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар