Daryo

Эрувчан қаҳва қандай касаллиги бор одамлар учун хавфли ичимлик ҳисобланади?

Эрувчан қаҳва энг машҳур ичимликлардан бири. Тез ва осон тайёрланади, ҳам мазали. Энг муҳими, бу турдаги қаҳванинг деярли зарари йўқ. Аммо...

1 дақиқа ўқиш22 544 кўришлар0 изоҳ1

Диетолог эрувчан қаҳванинг зарари ва уни қандай чеклаш кераклигини тушунтириб берди.

Фото: Kubnews

Севимли ичимлик

Эрувчан қаҳва энг машҳур ичимликлардан бири. Тез ва осон тайёрланади, ҳам мазали. Энг муҳими, бу турдаги қаҳванинг деярли зарари йўқ. Аммо диетолог Елена Соломатина эрувчан қаҳва ичиш соғлиқ учун хавфсиз деган фикрни рад этди.

Унинг сўзларига кўра, фақат юқори сифатли эрувчан қаҳвагина хоҳ қутида, хоҳ пакетда — қадоқланишидан қатъи назар уни истеъмол қилганда соғлиққа зарар етказмаслиги мумкин. Аммо муаммо шундаки, айрим қаллоб ишлаб чиқарувчилар баъзан қаҳвага суррогат маҳсулот аралаштиради. Бу ичимлик эса ниҳоятда зарарли.

Соломатинанинг қайд этишича, кўпинча сутли (ёхуд қаймоқли) қаҳва деб аталадиган маҳсулот суррогатлар рўйхатига киради. Кўпинча худди шу қаҳва қуруқ сут, паст сифатли палма ёғи асосида тайёрланади. Бундай ичимлик таркибида бошқа моддалар қаторида лаззат кучайтиргичлар ҳамда сунъий хушбўй ҳид берувчи моддалар бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Кўпроқ сув ичинг

Фото: Google Images

Шифокор таъкидлайди: агар сизда тромбоз бўлса, эрувчан қаҳвани истеъмол қилишда ниҳоятда эҳтиёт бўлишингиз керак, яхшиси, бу ичимликдан бутунлай воз кечинг.

Ушбу қаҳва диуретик таъсирга эга, бунинг натижасида организм суюқликни интенсив равишда йўқотади. Суюқлик етарли миқдорда бўлмаса, қон қуюқлаша бошлайди ва оқибатда қон қуйқалари — тромблар ҳосил бўлади ва бу саломатлик учун хавфли ҳолатдир.

Диетолог қаҳва ичгандан сўнг сув ичишни маслаҳат беради. Бу фақатгина тромбоз хавфи бўлган одамларга эмас, балки ҳаммага тегишли.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар