Daryo

Mastercard Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади

Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган ЕТТБ конференцияси давомида хабар берилди

1 дақиқа ўқиш6 234 кўришлар0 изоҳ0

Ташкилотнинг инклюзив тараққиёт маркази ЕТТБ билан Марказий Осиёда аёллар учун рақамли имкониятларни кенгайтириш мақсадида ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Mastercard Ўзбекистондаги биринчи расмий ваколатхонаси очилиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда 2023 йил 16 майда Самарқандда бўлиб ўтган ЕТТБ ҳар йилги конференцияси давомида хабар берилди.

“Расмий ваколатхонани очиш бизга жойлардаги эҳтиёжни яхшироқ тушуниш имконини беради ва биз энг замонавий рақамли технологик ечимларни таклиф этиб, янада ғайрат билан ишлаймиз. Эндиликда барчанинг манфаати учун яқин йилларда рақамли иқтисодиёт тараққиёти бўйича умумий мақсадларга эришиш йўлида биз янада фаол ва унумли ишлашимизга аминман”, — деган ЭЕMEА (Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Африка) минтақасида Mastercard президенти Димитриос Досис.

Конференция доирасида Mastercard инклюзив тараққиёт маркази Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Марказий Осиёда келгусида ҳамкорликни кенгайтириш ва кичик бизнес эгалари, айниқса, аёллар учун рақамли имкониятларни кенгайтириш мақсадида ўзаро англашув меморандумини имзолади.

“Mastercard инновацион рақамли тўлов ечимлари ёрдамида Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга кўмаклашишга интилади. Эътиборимиз тўловларнинг рақамли усулларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ҳамда жойлашуви ва молиявий ҳолатидан қатъи назар, барча истеъмолчилар учун хавфсиз ва ишончли транзакцияларни таъминлашга қаратилган. Биз минтақанинг ёш ва техник жиҳатдан илғор аҳолисида улкан салоҳиятни кўряпмиз ҳамда тадбиркорлик ва инновацияларни қўллаб-қувватловчи ҳамкорлик ва дастурларга инвестиция киритамиз”, — деди ЭЕMEА (Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Африка) минтақасида Mastercard президенти Димитриос Досис.

Маълумот ўрнида, Mastercard тўловлар соҳасидаги глобал технологик компания ҳисобланади. Компания миссияси транзакцияларни хавфсиз, содда, ақлли ва ҳамёнбоп қилиш орқали ҳаммага, ҳамма жойда фойда келтирадиган инклюзив рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва кучайтириш саналади.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар