Daryo

АҚШда инфляция 5 фоизгача пасайди 

Мамлакатда инфляция Федерал захира тизими (Fed) томонидан асосий ставканинг оширилиши фонида пасайиб бормоқда

1 дақиқа ўқиш6 711 кўришлар0 изоҳ0

Март ойида АҚШда инфляция йиллик ҳисобда 5 фоизни ташкил этди. Маълумотлар АҚШ Меҳнат вазирлиги томонидан эълон қилинди. 

Фото: Bloomberg

Таҳлилчилар март ойида инфляция 5,2 фоиз бўлишини кутган эди. Шу тариқа АҚШда нархларнинг ўсиш суръати кетма-кет тўққизинчи ой секинлашмоқда. Июнь ойида инфляция 9,1 фоизни ташкил қилганди. 

Март ойида бензин нархи февраль ойига нисбатан 4,6 фоизга, электр энергияси нархи эса 0,7 фоизга пасайган. 

Турли тоифадаги энергия маҳсулотларидан ташқари, эскирган автомобиллар (0,9 фоизга), тиббий хизматлар (0,5 фоизга) ва озиқ-овқат маҳсулотлари (0,3 фоизга) истеъмол нархлари ҳам пасайган. 

Бу 2020 йил сентябрь ойидан бери озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг биринчи марта пасайиши.

Шу билан бирга, март ойида транспорт хизматлари (1,4 фоизга), кафе ва ресторанларда озиқ-овқат (0,6 фоизга), янги автомобиллар (0,4 фоизга), кийим-кечак (0,3 фоизга) ва бошқа айрим товарлар нархи қимматлашган.

АҚШ дунёдаги энг йирик иқтисодиётга эга эканлиги сабаб ундаги инфляция кўрсаткичлари глобал молия бозорига ҳам таъсир қилади. АҚШ Меҳнат вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотлардан сўнг биткоин 400 долларга қимматлади. 

Мамлакатда инфляция Федерал захира тизими (Fed) томонидан асосий ставканинг оширилиши фонида пасайиб бормоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар