Daryo

CС:GO, DOTA2, ФИФА: Ўзбекистонда соврин жамғармаси 332 млн сўмлик киберспорт чемпионати бўлиб ўтади

3 апрелдан киберспорт бўйича Ўзбекистоннинг соврин жамғармаси 332 млн сўмни ташкил қилувчи йирик турнирига рўйхатга олиш бошланди

1 дақиқа ўқиш8 564 кўришлар0 изоҳ0

3 апрелдан киберспорт бўйича Ўзбекистоннинг соврин жамғармаси 332 млн сўмни ташкил қилувчи йирик турнирига рўйхатга олиш бошланади. Бу ҳақда IT Park хабар бермоқда. 

Фото: Daily Mail

Турнирдан кўзланган асосий мақсад — киберспортчиларнинг киберспорт йўналиши бўйича кўникмаларга эга бўлиши ва такомиллаштиришига бўлган мотивациясини ошириш, шунингдек, ушбу йўналишни кенг оммалаштириш ва спортчиларни ягона тизимга бирлаштиришдан иборат.

Мусобақа “Cyberгаме.уз” платформасида CС:GO, DOTA2, PUBG Mobile, ФИФА, эФоотбалл каби спорт йўналишлари бўйича ўтказилади.

Турнир қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

  1. Ҳар бир ҳудудда туман (шаҳар) онлайн квалификациялари;
  2. Яримфинал компьютер клубида офлайн форматда;
  3. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Офлайн форматдаги гранд финал.

Турнирда 16 ёшга тўлган ва OneID тизими орқали “Cyberгаме.уз” порталида рўйхатдан ўтган ҳамда республика фуқароси бўлган ҳар бир ўйинчи иштирок этиши мумкин.

Рўйхатга олиш 3 апрелдан бошланиб 10 апрелгача давом этади.  Саралашнинг кейинги босқичлари ҳақида кўпроқ маълумот кейинроқ тақдим этилади.

Турнир Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, шунингдек, IT-Парк дирексияси ва Ўзбекистон киберспорт ассоциацияси кўмагида ўтказилади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар