Daryo

Қизилқум Фосфорит комплексини хусусийлаштириш жараёни бошланди

Навоий вилоятида жойлашган компаниянинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 716 минг тоннани ташкил қилади

1 дақиқа ўқиш9 756 кўришлар0 изоҳ0

“Қизилқум Фосфорит комплексини хусусийлаштириш жараёни бошланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда. 

Фото: Қизилқум Фосфорит комплекси

Маълум бўлишича, Давлат компания устав капиталидаги 100 фоиз улушини сотмоқчи. Давактив хусусийлаштириш учун маслаҳатчи сифатида Orion Capital Group’ни танлаган. 

Компанияни сотиб олишга қизиқиш билдирганлар аризаларни 2023 йил 5 май 18:00га қадар қуйидаги электрон почта манзилларига юборишлари лозим: [email protected] ва office@оcapr.cоm 

Талабгорлардан қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларини (Express of interest) тақдим этишлари сўралади:

  1. Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР ва фаолият тури);
  2. Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;
  3. Молиявий ҳисобот (охирги 3 йилги фаолияти бўйича)

Қизилқум Фосфорит комплекси ўзи қандай компания?

Қизилқум Фосфорит Комплекси – фосфорит концентрати ва фосфор уни ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. 

Фосфорит концентрати ишлаб чиқариш цехи 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, Жерой-Сардарин кони (Тошқўра рудниги) негизида флюрапатит туридаги донали фосфорит рудасини қайта ишлаб, бойитишга мўлжалланган.

Навоий вилояти Конимех туманида жойлашган компаниянинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 716 минг тоннани ташкил қилади. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар