Daryo

Дунёда олтин нархи кўтарила бошлади

Олтин учун апрель ойидаги шартнома котировкалари 0,43 фоизга ошиб, бир унсия учун 1 962,2 долларни ташкил этди

1 дақиқа ўқиш11 445 кўришлар0 изоҳ0

Икки сессиялик пасайишдан сўнг, дунёда яна олтин нархи оша бошлади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Фото: Bloomberg

Comex Нью-Йорк фонд биржасида олтин учун апрель ойидаги шартнома котировкалари 0,43 фоизга ошиб, бир унсия учун 1 962,2 долларни ташкил этди.

Котировка — биржада амалдаги вазият ва қонунчилик нормалари, қоидаларига мувофиқ чет эл валюталари, қимматли қоғозлар курсини, товарлар нархини белгилаш ва уларни қайд этиш.

Май ойида етказиб бериладиган кумуш 0,1 фоизга ошиб, бир унсия учун 23,15 долларни ташкил қилди.

АҚШ ва Европада банк инқирози ҳақидаги қўрқувнинг заифлашиши ҳимоя активларига бўлган талабни бироз пасайтирди ва қимматбаҳо металлар учун котировкаларнинг пасайишига олиб келди.

Инвесторларнинг олтинга бўлган талаби техник ва фундаментал омилларнинг комбинацияси туфайли заифлашди, — деди FXTM’дан Лукман Отунуга.

Нархлар ўтган ҳафтада уч марта 2 000 долларга етди. Бундан ташқари, банк саноатидаги инқирозлар қимматбаҳо металлнинг хавфсиз актив сифатида жозибадорлигини пасайтирди.

Аввалроқ 2022 йилда олтиндан олинган даромад ошгани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар