Daryo

Биткоин нархи икки ой ичида биринчи марта 20 000 доллардан пастлади

Охирги 24 соат ичида жаҳон криптовалюта бозори капиталлашувда 70 миллиард доллардан ортиқ маблағни йўқотди

1 дақиқа ўқиш31 676 кўришлар0 изоҳ0

10 март, жума куни биткоин нархи деярли икки ой ичида биринчи марта 20 000 доллардан пастга тушди.

Coindesk маълумотларига кўра, охирги 24 соат ичида криптовалюта камида 19 593 долларни ташкил этди, бу жорий йилнинг 13 январидан бери энг паст кўрсаткичдир.

Фото: Coindesk

Тошкент вақти билан 18:21 ҳолатига кўра, биткоин 19 919 доллар бўлиб турибди. Сўнгги 24 соат ичида криптовалюта нархи 9,23 фоизга пасайди.

Шунингдек, Ethereum нархи деярли 10 фоизга тушиб, 1371 долларни ташкил этди. Бу 12 январдан бери минимал кўрсаткич. 

Маълумотларга кўра, охирги 24 соат ичида жаҳон криптовалюта бозори капиталлашувда 70 миллиард доллардан ортиқ маблағни йўқотди. 

Криптовалюталарнинг сотувига АҚШ фонд бозоридаги пасайиш сабаб бўлиши мумкин, унинг динамикаси кўпинча крипто активлари бозоридаги ҳаракатлар билан боғлиқ.

9 март куни АҚШ Федерал захира тизими раиси Жером Пауелл фоиз ставкаларининг кутилган даражадан ошишига рухсат берганидан сўнг, АҚШнинг асосий индекслари пасайиб кетди, дея хабар беради телеканал.

Таъкидланишича, криптовалюта бозоридаги кайфиятга технология стартаплари ва крипто фирмаларига кредит берадиган Silvergate вa Silicon Valley Bank муаммолари ҳам таъсир қилиши мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар