Daryo

Илон Маск яна дунёдаги энг бой одамга айланди 

2023 йил январида Илон Маск “тарихдаги энг катта бойликни йўқотиш” бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди

1 дақиқа ўқиш13 813 кўришлар0 изоҳ0

Илом Маск Bloomberg талқини бўйича дунёнинг энг бой одамлари рейтингида яна биринчи ўринга қайтди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда. 

Фото: Bloomberg

Агентлик томонидан тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги 187,1 миллиард долларга баҳоланди, бунинг ҳисобига Tesla ва SpaceX раҳбари сайёранинг энг бой одамлари рейтингида яна биринчи ўринга қайтди. У Louis Vuitton компанияси президенти (185,3 миллиард доллар) Бернард Арнодан ўзиб кетди. 

Агентлик буни Tesla акциялари қийматининг йил бошидан деярли 70 фоизга ошгани билан изоҳламоқда. Компания, шунингдек, арзон нархларда электр транспорт воситаларини сотишни яхшилади.

2022 йил декабрь ойида Forbes Илон Маскнинг бойлигини 176,8 миллиард долларга, Арно ва унинг оиласининг бойлигини эса 188,6 миллиард долларга баҳолаган эди. 

2023 йил январида Илон Маск “тарихдаги энг катта бойликни йўқотиш” бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар