Daryo

Zoom 1 300 нафар ходимини ишдан бўшатаётгани маълум бўлди

Компания раҳбарининг ўзи иш ҳақини 98 фоизга қисқартириб, корпоратив бонусдан воз кечмоқчи

1 дақиқа ўқиш5 321 кўришлар0 изоҳ0

Zoom Видео Communications видеоконференсалоқа компанияси “глобал иқтисодиётдаги ноаниқликлар” туфайли 1 300 нафар ходимини ишдан бўшатади. Бу ҳақда компания раҳбари Эрик Юанга таяниб “РБК” хабар берди.

Фото: Getty Images

Юанга кўра, компания янги, постпандемия шароитида ишлашни давом эттириш учун ўз ходимларининг 15 фоизини ишдан бўшатиши керак бўлади.

Компания раҳбари, шунингдек, баъзи бўлимлар “ўз тузилмаларини таҳрирлаши” ҳақида ҳам маълум қилган.

Юаннинг ўзи иш ҳақини 98 фоизга қисқартириб, корпоратив бонусдан воз кечмоқчи. Шунингдек, 2023 йилда Zoom топ-менежерлари иш ҳақини 20 фоизга қисқартиради ва бонуслардан воз кечади.

Ўтган йилнинг ноябрида Zoom ЭMEА (Европа, Яқин Шарқ ва Африка) минтақасида йиллик даромаднинг 9 фоизга камайгани ҳақида хабар берган. Даромад 182 миллион долларни ташкил этди.

Даромаднинг камайиши Осиё-Тинч океани минтақасида ҳам қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич 146 миллион долларни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга кам.

Компания ҳисоботида айтилишича, даромаднинг камайишига доллар курсининг кучайиши, Россия ва Украина ўртасидаги уруш ва онлайн фаолликнинг камайгани сабаб бўлган.

Шунга қарамай, Америкада Zoomънинг даромад ортган — 11 фоизга ўсиб, 774 миллион долларни ташкил этган. Компаниянинг умумий даромади 5 фоизга ўсиб, 1,1 трлн долларни, соф фойда эса 323,2 миллион долларни ташкил этган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар