Daryo

Twitter Брюсселдаги офисининг ходимларини тарқатиб юборди

Брюсселдаги офис раҳбарлари шу ой бошида компанияни оммавий ишдан бўшатиш пайтида тарк этган эди

1 дақиқа ўқиш12 769 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP Photos

Twitter компанияси Брюсселдаги офисини тарқатиб юборди, бу эса Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатларида кибермакондаги хавфсизлик борасида хавотирларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.

Фото: AP Photo

Газета маълумотларига кўра, Брюсселдаги офис раҳбарлари шу ой бошида компанияни оммавий ишдан бўшатиш пайтида тарк этган. 

Қисқартиришлар Европа Иттифоқи томонидан онлайн контентни назорат қилиш учун мўлжалланган маҳаллий қонунларни қўллаш учун ходимларнинг етарлилиги борасида хавотирнинг кучайишига олиб келди. Ушбу мажбуриятларга риоя қилмаслик қонуний чоралар кўриш ва тартибга солишга олиб келиши мумкин.

Европада шундай кўп сонли Twitter ходимларининг ишдан бўшатилиши ҳақидаги хабар мени хавотирга солмоқда. Европа Иттифоқи қонунлари ва мажбуриятларини бажаринг, — дейди Европа Комиссияси ходими Вера Юрова.

27 октябрь куни Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувни якунлади. 31 октябрь куни АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси маълумотлар базасига жойлаштирилган ҳужжатларга кўра, миллиардер директорлар кенгашини тарқатиб юбормоқчи. 

Компания сотиб олингандан сўнг дарҳол Маск раҳбариятнинг бир қатор аъзоларини ишдан бўшатди ва бир мунча вақт ўтгач, ходимларни деярли ярмига қисқартирди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар