Daryo

Европада газ нархи уч ойлик энг паст даражага тушди

Нархларнинг тушиши Европа Иттифоқидаги газ захираларининг максимал даражага яқинлашиши билан боғлиқ

1 дақиқа ўқиш12 873 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Bloomberg

Душанба кунги савдоларда Европада газ нархи 1 000 куб метр учун 1 400 доллардан пастга тушди. Бу ҳолат июнь охиридан бери биринчи марта қайд этилди, дея хабар бермоқда Bloomberg.

Фото: Bloomberg

Нидерландиядаги ТТФ марказида ноябрь фьючерслари нархи 1 000 куб метр учун 1 343 долларгача тушди. Бу 29 июндан бери энг паст даражадир. Кун бошидан буён газ нархининг умумий пасайиши 6,9 фоизни ташкил қилди.

Нархларнинг пасайиши Европа Иттифоқидаги газ захираларининг максимал даражага яқинлашиши, минтақада нисбатан илиқ об-ҳаво бўлаётгани ва электр энергиясини ишлаб чиқаришда шамол электр станцияларининг ўртача улуши сезиларли даражада ошиши билан боғлиқ.

Шундай бўлса-да, Украинада кучайиб бораётган уруш мамлакат орқали ўтадиган газ таъминотининг узилиши хавфини олиб келишда давом этмоқда. 

Украина президенти аппарати раҳбари Андрей Ермакнинг сўзларига кўра, душанба куни эрталаб Киев марказида Россия камикадзе дронлардан фойдаланганидан сўнг портлашлар содир бўлган. 

Ҳозирча транзит оқимлари сўнгги бир неча ой ичида пастроқ даражада бўлса-да, барқарорлигича қолмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар