Daryo

Pixar «Бошқотирма» мультфильмининг давоми чиқишини эълон қилди

«Disney ва Pixar ўртасидаги қўшма лойиҳа 2024 йилнинг ёзида чиқарилади», — дейилади хабарда

1 дақиқа ўқиш31 106 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Film.ru”

Pixar компанияси «Бошқотирма» мультфильмининг давоми суратга олинишини расман эълон қилди. Бу ҳақдаги миш-мишлар Disney янги лойиҳаларини эълон қиладиган D23 фан-клуби тадбири арафасида пайдо бўлди.

«Қойил. Эми Полер ‘Бошқотирма-2’ мультфильмида ролига қайтади. Ушбу лойиҳага Келси Манн режиссёрлик, Марк Нильсен продюсерлик қилади. Мультфильм сценарийсини Мег Лефов ёзади. Disney ва Pixar ўртасидаги қўшма лойиҳа 2024 йилнинг ёзида чиқарилади», — дейилади хабарда.

Фото: «Film.ru»

Эслатиб ўтамиз, оригинал анимацион фильм 2015 йилда чиқарилган ва кассада 800 миллион доллар йиғган, шунингдек, анимация йўналиши бўйича «Оскар» мукофотини олган.

Мультфильмда Райли исмли қизалоқнинг бошида яшайдиган бешта ҳиссиёт: Қувонч, Қайғу, Қўрқув, Ғазаб ва Жирканиш ҳақида ҳикоя қилинади. Райли аста-секин улғайиб боради, бу унинг ҳис-туйғуларини хотирасида сақлаб қолишга ва ҳалокатли ўзгаришларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Янги лойиҳанинг сюжети ҳали ошкор этилмаган.

Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар