Daryo

Ҳиндистон рупийси рекорд даражада қадрсизланди

Валюта конюнктураси АҚШ Федерал резерв тизими сиёсати билан боғлиқ

1 дақиқа ўқиш21 698 кўришлар0 изоҳ0
Foto: LiteFinance

Ҳиндистон рупийси бугун бир доллар учун ўртача 80 бирликдан сотилмоқда, бу ҳинд валютаси 26 август кунидан бошлаб 31 пицга (бир рупиянинг юздан бирига) арзонлашганини англатади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Маълумотларга кўра, бу кузатишлар тарихидаги валютанинг минимал қиймати.

Бомбей фонд биржасининг Sensex S&P BSE бенчмарк индекси ҳам пасайди — 966,68 пунктга (1,64 фоиз). Ҳиндистоннинг яна бир фонд индекси NSE Nifty 283,90 пунктга (1,62 фоиз) тушиб кетди.

Валюта конюнктураси АҚШ Федерал резерв тизими сиёсати билан боғлиқ. Унинг раиси Жером Пауелл аввалроқ АҚШ регулятори паст инфляцияни назорат қилиш учун кескин монетар усулларга мурожаат қилиш ниятида эканини эълон қилган эди.

Шу фонда АҚШ доллари индексининг ўсиши ва унинг бошқа валюталарга нисбатан мустаҳкамланиши белгиланган.

Аввалроқ рубль, тенге ва юань қадрсизланиши фонида ўзбек сўми мустаҳкамланишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар