Daryo

Ўзбекистон соф иш ҳақи рейтингида 106 мамлакатдан 96-ўринни эгаллади

Маълум бўлишича, ўзбекистонликлар МДҲ давлатлари орасида энг кам ойлик иш ҳақи олади

1 дақиқа ўқиш18 554 кўришлар0 изоҳ0

Numbeo онлайн платформаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда солиқлардан ташқари ўртача ойлик иш ҳақи 279 доллар бўлмоқда. Мамлакат бу кўрсаткич билан 106 давлат орасида 96-ўринни эгаллаган. 

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзбекистон аввалги рейтингга қараганда уч поғона юқорилади. Май ойидаги маълумотларда мамлакат 107 давлат орасида 99-ўринда эди. 

Рейтинг етакчилари Швейцария (5 989 доллар), Сингапур (4 248 доллар) ва Австралия (4 143 доллар) бўлди.

Маълум бўлишича, ўзбекистонликлар МДҲ давлатлари орасида энг кам ойлик иш ҳақи олади. Бу борада энг яхши кўрсаткич Россияга тегишли — 846 доллар. 

Қўшни давлатлар орасида Қозоғистон 423 доллар соф ойлик маош билан 77-ўринни эгаллади. Қолган қўшни давлатлар — Туркманистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон бу рўйхатга киритилмаган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи (солиқлар билан) жорий йилнинг ярмида 3,5 млн сўмни ташкил қилган.

Энг кам ойлик иш ҳақи икки баробарга — жами 23,1 фоизга оширилиб, ҳозирда 922 минг сўмни ташкил этмоқда.

Тармоқлар бўйича энг юқори маошлар банк, молия ва суғурта соҳаларида — 9,15 млн сўм.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар