Daryo

Помидор қайласи қўшилган бақлажонли ўрама спагетти рецепти

Унга ўзингиз ёқтирган кўкатларни қўшишингиз мумкин

1 дақиқа ўқиш25 491 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Помидор қайласи қўшилган бақлажонли ўрама спагетти тўйимли ва фойдали таомлардан бири. Унга ўзингиз ёқтирган кўкатларни қўшишингиз мумкин.

Фото: Lifehacker
Керакли масаллиқлар:
  • бақлажон — 2 дона
  • ўсимлик ёғи — таъбга кўра
  • туз — таъбга кўра
  • спагетти — 200-300 г
  • помидор қайласи — 350-400 мл
  • пишлоқ — таъбга кўра
  • кўкатлар — таъбга кўра
Тайёрланиши:
  1. Бақлажонни узунлиги бўйлаб ингичка қилиб кесиб олинг.
  2. Бақлажонни фольга қоғозига солинг ва устини ёғланг. Сабзавотларни бир қатор қилиб теринг, озгина туз қўшиб яна ёғлаб олинг.
  3. Бақлажонни тахминан 10 дақиқа давомида 200 даража ҳароратда пиширинг. Кейин бошқа томонини айлантириб ва яна 5-10 дақиқа пиширинг.
  4. Спагеттини 10 дақиқа давомида қайнатиб олинг. Ундаги суюқликни тўкиб ташлаб бироз помидор қайласи қўшинг ва аралаштиринг.
  5. Маҳсулотлар пишириладиган идишни ёғланг ва унга помидор қайласининг ярмини қўшинг.
  6. Бақлажоннинг ҳар бир бўлагига спагетти солинг ва ўрамалар ҳосил қилинг.
  7. Уларни идишга солинг, қолган помидор қайласини устига солиб фольга қоғози билан ўранг.
  8. Ўрамаларни тахминан 30 дақиқа давомида 180 даража ҳароратда пиширинг. Таомни истеъмол қилишдан олдин устига майдаланган пишлоқ ва кўкатларни сепинг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар