Daryo

Қовоқча ва саримсоқ пиёздан тайёрланадиган хуштаъм егулик рецепти

Сиз уни бошқача рецептлар асосида ҳам тайёрлашингиз ва таъбингизга қараб безатишингиз мумкин

1 дақиқа ўқиш27 024 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Хушбўй ва мазали оладйи ёз кунларида инсон танасига керакли бўлган витаминларга бой сабзавотлардан тайёрланади. Сиз уни бошқача рецептлар асосида ҳам тайёрлашингиз ва таъбингизга қараб безатишингиз мумкин.

Фото: Lifehacker
Керакли масаллиқлар:
  • қовоқча—  650 г
  • туз — таъбга кўра
  • саримсоқ — 2 донача
  • тухум — 1 дона
  • ун — 30 г
  • мурч — таъбга кўра
  • ўсимлик ёғи — 2-3 қошиқ
Тайёрланиши:
  1. Қовоқчани сал катта тишли қирғичдан ўтказинг. Бир чой қошиқ туз қўшиб аралаштиринг. Қовоқчани 10 дақиқадан кейин сиқиб олинг.
  2. Саримсоқни қирғичдан ўтказинг. Тухумни санчқи билан чайқаб уринг. Ун, туз, мурчни қовоқчага қўшинг ва барчасини яхшилаб аралаштириб олинг.
  3. Ўсимлик ёғини ўртача оловда қиздиринг. Масаллиқни бир қошиқдан олинг ва қиздирилган идишга икки томонидан босиб қовуриб олинг. Шунда оладйилар қизариб пишади.
  4. Эслатма: Фақатгина энди пишиб бошлаган, уруғи йўқ сабзавотларни тозаламасдан фойдаланиш мумкин. Қолган барча сабзавотларни уруғлардан тозалаш керак.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар