Daryo

Ўз қўлингиз билан лимон ва кўкатли сариёғ тайёрлаб кўринг

Ушбу сариёғ сендвичлар учун айни муддао

1 дақиқа ўқиш27 918 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Агар сендвичларни янада мазали бўлишини истасаниз, у ҳолда лимон ҳамда кўкатли сариёғ билан таътиб кўринг. Lifehacker нашри уй шароитида тайёрлаб кўриш мункин бўлган сариёғ рецепти билан бўлишди.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • сариёғ — 180 грамм;
  • лимон — 1 дона;
  • кўк пиёз ва кўкатлар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Музлаткичдан сариёғ бироз олдин олиб қўйилади. У юмшаб туриши керак.
  2. Лимон пўсти қирғичдан ўтказилади. 1-2 чой қошиқ етарли бўлади.
  3. Лимоннинг шарбатидан ҳам 1,5 ош қошиқ сиқиб олинади.
  4. Кўкатлар аввал яхшилаб ювилиб, сўнгра тўғралади.
  5. Сариёғ кўкат, шарбат ва лимон пўсти билан аралаштирилади.
  6. Сўнгра аралашма худди колбаса шаклида пергамент қоғоз билан ўралади.
  7. Музлаткичга камида 2-3 соатга қўйилади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар