Daryo

Бор-йўғи 10 дақиқа ичида тайёрланадиган шоколадли фондан рецепти

Фонданлар какао, шакар упаси, мева ёки бир қошиқ музқаймоқ билан безатилиб, дастурхонга тортилади

1 дақиқа ўқиш19 649 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Lifehacker нашри тақдим этган мазкур рецепт жуда ҳам осон усулда тайёрланади. Шоколадли фондан французча ширинлик бўлиб, уни тайёрлаш учун 5 хил маҳсулот ва атиги 10 дақиқа керак бўлади.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • қора шоколад — 90 грамм;
  • сариёғ — 35 грамм;
  • тухум — 1 дона;
  • шакар — 25 грамм;
  • ун — 1 ош қошиқ.
Тайёрланиш жараёни:

Ширинликни тайёрлаш сариёғ ва шоколадни эритиб олишдан бошланади. Буни микротўлқинли печ ёки буғда ҳам амалга ошириш мумкин. Аралашма худди ганашга ўхшаши керак.

Фото: Lifehacker

Шакар билан тухум алоҳида идишда аралаштириб олинади. Таъбга кўра шакар миқдорини камайтириш мумкин.

Фото: Lifehacker

Юқоридаги икки масса бир-бири билан аралаштирилади ва устидан ун қўшилади.

Фото: Lifehacker

Ширинлик қолипларига сариёғ суртилади ва тайёр бўлган масса идишнинг ярмигача қуйилади.

Фото: Lifehacker

Фонданлар олдиндан 180 даражада қиздирилган печда 10 дақиқа давомида пиширилади.

Фото: Lifehacker

Тайёр бўлгач фонданлар текис идиш устига ўгирилиб, какао, шакар упаси, мева ёки бир қошиқ музқаймоқ билан безатилиб, дастурхонга тортилади.

Фото: Lifehacker
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар