Daryo

Интернетда iPhone ёрдамида суратга олиш бўйича лайфхак тарқалди

Смартфоннинг «ёзиб олиш» тугмасини босиб, бармоқни юқорига силжитиш камера қаршисидаги объектни катталаштиришга хизмат қилади

1 дақиқа ўқиш21 006 кўришлар0 изоҳ0
Foto: The Sun

iPhone ёрдамида тасвирга олиш вақтида камера нигоҳида бўлган объектларни яқинлаштириш мумкинлиги сир эмас. Одатда бу бармоқларни экранда бирлаштириб, кейин ёйиш орқали амалга оширилади. Бироқ натижада роликдаги тасвир тиниқ чиқмаслиги мумкин. The Sun катталаштириш жараёнини соддалаштиришга хизмат қиладиган «ақлли» трюк билан бўлишди. Бунинг учун фойдаланувчининг битта бармоғи керак бўлади холос.

Фото: The Sun

Қурилма ёрдамида тасвирга олиш вақтида «ёзиб олиш» тугмасини босиб, бармоқни юқорига силжитиш даркор (буни бош бармоқда амалга ошириш осон). Натижада масштаб каттаради ва объект яқинлашади. Бармоқни пастга силжитиш орқали эса масштабни кичрайтириш ва картинадан узоқлашиш мумкин.

Суратга олиш вақтида ҳам ушбу опция ишлайди.

Бу каби оддий, бироқ фойдали маслаҳат билан TikTok’да @BenObiTech ники остидаги фойдаланувчи бўлишган. Унинг маслаҳати юзлаб лайк ва изоҳ йиғган. Фойдаланувчилардан бири «Зўр-ку, буни, албатта, ишлатиб кўраман», дея изоҳ қолдирган. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар