Daryo

Печенье ҳамда манний ёрмасидан тайёрланадиган ноодатий торт рецепти

Ширинликни банан ёки шоколадлар билан безатиш мумкин

1 дақиқа ўқиш58 003 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Ушбу тортни тайёрлаш учун бор-йўғи 4 та маҳсулот керак бўлади.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • мева шарбати – 1 литр;
  • шакар – 200 грамм;
  • манний ёрмаси – 8 ош қошиқ;
  • печенье – 700 грамм.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Шарбат, шакар ва манний ёрмаси аралаштирилади ва қуюқлашгунча қайнатилади.
  2. Аралашма 3-4 соатга музлаткичга қўйилади.
  3. Совутилган масса 2-3 дақиқа давомида силлиқ бўлгунча миксер қилинади.
  4. Тўртбурчак қолипга плёнка солинади. Майдаланган печенье жойлаштирилиб, устидан ёрмадан тайёрланган крем суртилади.
  5. Маҳсулот тугагунга қадар жараён давом эттирилади.
  6. Торт банан ёки шоколадлар билан таъбга кўра безатилади ва 6-8 соат давомида музлаткичда қолдирилади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар