Daryo

Тошкентда МИБ томонидан аукционга қўйилган ҳовли 2,7 млрд сўмга сотилди

Ҳовлининг бошланғич баҳоси 5,5 млрд сўм эди, бироқ аукцион натижаси бўйича икки баробар арзонга сотилган

1 дақиқа ўқиш80 181 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “E-auksion.uz”

17 февраль куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган ҳовли кимошди савдосида сотилди.

Фото: «E-auksion.uz»

Лот аукционга МИБ бўлими томонидан жойлаштирилган эди. 2016 йилда қурилган ҳовлининг майдони 437,20 квадрат метр. Умумий майдон — 0,06 гектар. 

Лотнинг бошланғич баҳоси 5,5 млрд сўм эди, лекин аукцион натижаси бўйича икки баробар арзон — 2,7 млрд сўмга сотилган.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК матбуот хизмати «Дарё»га хабар беришича, ҳовли нархни тушириб бориш тартиби билан сотилган. Кимошди савдоси 8 соат давом этган. Ҳозирда ҳовлини сотиб олган аукцион ғолиби томонидан фақат закат пули — 276 млн сўм тўланган.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида 51 хонали ҳовли аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар