Daryo

Аянчли автокортеж: Наманган кўчаларидаги аварияларда шикастланган автомобиллар (фото+видео)

Наманганда 2021 йил 1 декабрь ҳолатига жами 1020 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баробар кўп

1 дақиқа ўқиш133 845 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Jahongir Akramov

Наманган шаҳри кўчаларида ҳайдовчи ва пиёдаларни ҳушёрликка чорловчи тарғибот автокарвони ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Эвакуаторларга вилоятда рўй берган ЙТҲлар оқибатида шикастланган енгил автомобиллар ортилди. Уларнинг аксарияти аварияларда мажақланган ёки ёниб кетган.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов
Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов
Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ташкилланган автокарвон давомида овоз кучайтиргичлар ёрдамида йўл қоидаларига риоя этиш, тезликни оширмаслик, ҳушёр бўлишга чақирилмоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов
Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Эвакуаторлар турли манзиллар томон йўлга чиққан бўлиб, мазкур кўргазмали тарғибот ва унинг доирасидаги тадбирлар билан вилоятнинг барча шаҳар-туманларини қамраб олиш кўзда тутилган.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Маълумот учун, Наманганда 2021 йил 1 декабрь ҳолатига жами 1020 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баробар кўп. Уларнинг оқибатида 171 киши ҳалок бўлди, қарийб 1000 киши жароҳатланди.

Мавзуга доир: Наманганнинг марказий кўчалари бўйлаб аварияларда шикастланган автомобиллар айлантирилди (фото+видео)

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар