Блогер Жаҳонгир Латипов «Узнеwс» сайти учун Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти Салим Абдувалиев билан интервью ташкиллаштирди. Интервью давомида Салим Абдувалиев блогерга ўзи яшайдиган ҳашаматли уйи ва қимматбаҳо автомобилларини кўрсатган.
Салим Абдувалиев катта ҳудудда жойлашган ҳовлисидаги иморатлар ўзи севган мамлакат — Италия архитектурасидан илҳомланиб, безак берилганини айтади.
Видеода Салим Абдувалиевнинг ҳовлисида Lexus, Mercedes-Maybach, Rolls-Royce маркаларининг бир нечта автомобиллари бўлиб, уларнинг аксариятининг давлат рақам белгиси — 010 эканлигини кўриш мумкин.


Мавзуга доир: «Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳашамат». Салим Абдувалиевнинг 7 гектар майдонда жойлашган дачасига саёҳат (видео)








