Daryo

Намлантирилган салфетка кир ювиш жараёнида қандай ёрдам беради?

Кийимларни чўнтагини текширинг, чойшабларни махсус қоп ичига солинг

2 дақиқа ўқиш52 913 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Wday

Сиз ўйламаган оддий усул ёрдамида кийимлар ҳар доимгидан сифатлироқ ювилиши ва қўшимча ишларга ҳожат қолмаслиги мумкин.

Фото: Wday

Одатда кир ювишдан аввал кийимлар оқ, қора ва ранглига ажратилади. Шунингдек, қаттиқ, жун ва нозик матолари ҳам машина ичига алоҳида солинади. Аксарият ҳолларда аёллар шунинг ўзи билан чекланади. Тузилиши, қалинлиги ва сифати турли чойшаблар кўпинча бирга ювилади. Шунинг ҳисобига бир матога ҳеч нима қилмаса, бошқа бирида «катишка»лар ҳосил бўлиши, четларининг йиртилиши каби ҳолатлар кузатилиши мумкин.

Баъзида уй бекалари хаёли жойида бўлмай, чўнтагида салфетка, чипта, дори ва бошқа чиқиндилар бўлган кийим-кечакларни ҳам машина ичига солиб юборади. Уларнинг парчалари совунли аралашмага тушиб, кийимга ёпишиб қолади.

Кир ювиш машинасининг барабанига солинган намлантирилган салфетка эса кирланишлардан ҳимоя қилувчи фильтр бўлиб хизмат қилади. Майда чанг ва кирланишларни ўзига тўплагани сабаб ҳам қўшимча тозалашга ҳожат қолмайди. Кейин эса салфеткани чиқиндига ташлаб юбориш қийинчилик туғдирмайди. Аммо ушбу тавсия иш бериши учун бир нечта қоидаларга амал қилиш керак бўлади.

Салфеткани тўғри танлаш

Салфетка етарлича мустаҳкам бўлиши. Машиналарнинг ювиш интенсивлиги турли, ювиш воситаларининг таркиби фарқли экани туфайли салфетканинг етарлича пишиқ бўлиши муҳим саналади. Сотувда кўп бўлгани билан ювишга ҳаммаси ҳам қўл келавермаслиги мумкин. Етарлича пишиқ экани сабаб антибактериал вариантга эътибор қаратиш тавсия қилинади.

Эластик бўлсин

Ўрамдан олгандан кейин салфеткани четларидан турли томонга тортиб кўринг. Эластик бўлгани яхши, аммо бир томонга тортилишига эътибор қаратинг.

Ҳидсиз бўлиши

Ҳиди бўлмаслиги ёки ифори нейтрал бўлишига эътибор қаратинг. Кийимларга ўтиб қолиши мумкинлиги сабаб ўткир ифорли вариантларни танламанг. Ушбу тавсиялар матоли эмас, намлантирилган, гигиеник салфеткаларга тааллуқли.

Қандай фойдаланилади?

Кийимларни чўнтагини текширинг, чойшабларни махсус қоп ичига солинг. Кейин намлантирилган салфетка билан бирга кир ювадиган машина ичига солинг. Кир ювиш кукуни ёки кондиционер солиб, машинанинг ёқинг. Жараён ниҳоясига етганидан кейин ичидаги салфеткани олиб ташланг. Ундан қайта фойдаланманг. Сифатли кир ювишга нафақат намлантирилган салфетка, балки идиш ювадиган машина учун фойдаланиладиган таблеткалар ҳам яхши ёрдам беради. Аспириннинг бир нечтаси оқартириш хусусиятига эга. Муз бўлаги эса ювиш жараёнида пайдо бўладиган бурмаларни текислашга ҳисса қўшади. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар