Daryo

Ёғингарчилик мавсумида оёқ кийимни асраш бўйича тавсиялар

Агар пойабзал юзаси нам бўлса, тезда чизиқ ва доғлар пайдо бўлади. Шунинг учун дарҳол уларни артиб ташлашга ҳаракат қилиш лозим

2 дақиқа ўқиш33 409 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Domashniy ochag”

Севимли пойабзални имкон қадар кўпроқ кийиш ҳамда янгидек кўриниши учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг.

Фото: «Домашний очаг»

Оёқ кийимларни кийишдан олдин уларга махсус ҳимоя воситасидан сепиш керак. Улар пойабзални намликдан, қишда эса пойабзал юзасида турли доғлар пайдо бўлишидан ҳимоя қилади. Шунингдек, муз, қор, лой ва сув таъсиридан узоқ муддат асрайди. Ҳозир бундай маҳсулотларни ҳар қандай супермаркетда сотиб олиш мумкин.

Фото: «Домашний очаг»

Агар пойабзал юзаси нам бўлса, тезда чизиқ ва доғлар пайдо бўлади. Шунинг учун дарҳол уларни артиб ташлашга ҳаракат қилиш лозим. Ўзи қуришини кутиш керак эмас.

Фото: «Домашний очаг»

Этикларнинг устки қисмлари эзилмаслиги учун уларнинг ичига қоғоз ёки пўкак жойлаштириш тавсия этилади.

Фото: «Домашний очаг»

Ичи нам бўлса, газеталар намликни тортиб олади.

Фото: «Домашний очаг»

Кечқурун оёқ кийимларни тенг нисбатда сирка аралаштирилган илиқ сув билан артиб олиш лозим. Бу ҳар қандай қишки оёқ кийим учун амал қилади.

Фото: «Домашний очаг»

Оёқ кийим юзасидаги доғлардан қутулиш учун сув билан тоза матода артиб олинади. Сўнгра содали сувга ботириб, керакли эффектга эришилмагунча, керакли жойни мулойимлик билан артилади. Кейин пойабзални яна тоза нам мато билан, кейин қуруқ мато билан артилади.

Фото: «Домашний очаг»

Этикларнинг таг қисми ёрилиб, сув кирадиган бўлиб қолса, тешикни елимлаш учун велосипед камерасини тузатиш воситасидан фойдаланиш мумкин.

Фото: «Домашний очаг»
Айтганча, оддий WD-40 турли доғларни йўқотишга ва оёқ кийимларни намликдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Уни пойабзалга қўллагандан кейин тоза мато билан артиб олиш зарур. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар