Daryo

Экспертлар қаҳва ичиш учун энг яхши вақтни маълум қилди

Таъкидланишича, кофеин нафақат тетиклик бахш этади, балки тинч ҳолатда ёғлар эришини енгиллаштириб, моддалар алмашинувини яхшилайди

1 дақиқа ўқиш56 972 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Pixabay

Америкалик диетологлар бир финжон қаҳва ичиш учун энг яхши вақт қайсилигини маълум қилди. Уларнинг тавсияси She Finds сайтида эълон қилинган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Pixabay

Таъкидланишича, кофеин нафақат тетиклик бахш этади, балки тинч ҳолатда ёғлар эришини енгиллаштириб, моддалар алмашинувини яхшилайди.

Кристина Таул исмли америкалик диетолог шифокор эрталаб уйғонгандан сўнг лимон шарбати қўшилган бир стакан сув ичишни, орадан ярим соат ўтгач эса нонушта билан бир финжон қаҳва ичишни тавсия қилади. Унинг сўзларига кўра, лимонли сув ошқозонда тўғри ишқорли муҳитни ҳосил қилади, 30 дақиқадан кейин ичилган қаҳва эса иштаҳани пасайтиради, бу эса эрталабки нонуштани қаттиқ очликни ҳис қилмаган ҳолда тановул қилиш имконини беради.

Лиза Ричардс исми диетолог ҳам ҳамкасбининг сўзларини тасдиқлаган.

«Нонуштадаги қаҳва ортиқча овқатланмасликка ёрдам беради. Эрта тонгдан аксарият инсонлар кўпроқ нонушта қилишни хоҳлайди», — дейди Ричардс.

Таъкидланишича, бу борада шакарсиз қора қаҳва ичиш мақсадга мувофиқ. «Сиз нормал егуликдаги фойдали элементлар билан бирга калория олишингиз керак, ширин қаҳва эса — бу шунчаки фойдасиз калориядир», — дея таъкидлаган у. Бундан ташқари, диетологлар қаҳвадан иштаҳани буғишда фойдаланмасликни, мунтазам ва мувозанатли овқатланишни маслаҳат беради.

Аввалроқ оч қоринга қаҳва ичиш асабийликни ошириши ва диққатни ишга қаратиш қобилиятини пасайтириши мумкинлиги аниқланган эди.

Мавзуга доир: Умрни узайтиради, ёшликни сақлаб қолади: қаҳванинг соғлиқ учун 10 та фойдаси

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар