Daryo

Ижтимоий тармоқларда оммалашаётган кулгили роликлар қаҳрамонлари — «Афандининг қизлари» ҳақида маълумотлар

«Афандининг қизлари» ҳажвий видеороликлари телефонда суратга олинади

2 дақиқа ўқиш142 726 кўришлар0 изоҳ0

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда «Афандининг қизлари» деб номланган ҳажвий роликлар оммалашмоқда. Журналист Наргиза Муродова минглаб кузатувчилар эътиборини тортаётган ҳажвий роликлар ижрочилари билан суҳбатлашди.

Фото: Instagram /@nigora _abdullahanova

Нигора Абдуллахонова ижодни телебошловчиликдан бошлаган. Шу кунгача «МТВ шоу», «Супер одамлар», «Дугоналар шоу» ва «Машҳурлик сари» кўрсатувларига бошловчилик қилган.

— Оддий ишчилар оиласида туғилганман. Оиламизга санъат бегона соҳа бўлса-да, болалигимдан бу йўналишга қизиққанман. 6 ёшимда Успенский номидаги мусиқа мактабига ўқишга қабул қилинганман. Ундан сўнг ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқидим. Аммо актриса бўлиш хаёлимга ҳам келмаганди. Чунки мен дирижорлик соҳаси таҳсил олганман. Мусиқани яхши тушунаман, аммо юртимизда бу йўналишдаги мутахассисларга эҳтиёж у қадар юқори эмас. Ойликлар ниҳоятда кам бўлгани учун ўзимни бошловчи ва актрисалик соҳасида синаб кўришни истадим.

Фото: Instagram / @nigina_djabarova

Нигина Жабборова – «Илҳом» театри актрисаси, «Бахтсиз куёв» ва «Қадам» сериалида суратга тушган.

— Бухородаги ишчилар оиласида туғилганман. Оиламизда санъаткорлар йўқ. Аммо болалигимдан актриса бўламан, деб орзу қилганман.

«Афандининг қизлари» лойиҳаси қандайдир тайёргарлик ва узоқ изланишлар асосида яратилмаган. 2020 йилнинг карантин кучайтирилган, одамлар уйдан кўчага чиқмаётган пайтида Instagram учун роликлар олишни истадик. Муборак TikTok’ка қизиққани учун миллий руҳда комик видеолар олишни таклиф қилди. Илк видеонинг ўзиёқ кузатувчиларда илиқ таассурот уйғотди. Биз эса одамларнинг кайфиятини кўтариш учун ҳар куни видео олишга ҳаракат қилардик. Ном топишга жуда қийналганмиз, шунда «Афандининг қизлари» деган тўхтамга келганмиз. Афандининг 3 хил кўриниш ва характердаги қизлари кўпчиликка манзур бўлди.

Фото: Instagram / @muborak_abdullayevaa

Муборак Абдуллаева — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси, «Дугоналар шоу» кўрсатуви қатнашчиси. «Бир ками тўлмаган дунё» ва «Хуш келибсиз» сериалларида суратга тушган.

— «Афандининг қизлари» телефонда суратга олинади. Бизда оператор ёки монтаж устаси йўқ. Операторлар билан ишлаб кўрдик, аммо ҳамкорликдан кўнглимиз тўлмади. Шу боис роликларни ўзимиз суратга оламиз. Телефон ёрдамида монтаж қилиб, кузатувчиларга тақдим этамиз.

Яқин кунларда «Афандининг қизлари Тошкентда» номли ситком ҳам экран юзини кўради. Иброҳим Аҳмедов продюсерлигидаги сериалда опа-сингилларнинг янги саргузаштларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Toshkentdanman. Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat institutining “Sahna va ekran sanʼati dramaturgiyasi” fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2020-yildan beri faoliyat yuritaman. Avvaliga madaniyat boʻlimida ishlaganman, hozirgi kunda reklama boʻlimi muharriri lavozimida faoliyat yuritaman. Kino koʻrishdan koʻra, oʻqishni afzal koʻraman. Ayni kunda Said Chamlijaning “Iymon va huzun” kitobini oʻqiyapman. Chingiz Aytmatov asarlarini oʻqishni yoqtiraman, ayniqsa “Kasandra tamgʻasi” asari juda yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47