Daryo

Тупак Шакурнинг BMW’си сотувга қўйилди. 25 йил олдин бу машинада рэпер ўлдириб кетилган

Қўшиқчининг вафотидан кейин машинанинг эгаси бир неча марта ўзгарган

1 дақиқа ўқиш49 602 кўришлар0 изоҳ0

Рэпер Тупак Шакур ичидалигида ўлдириб кетилган, 1965 йилга мансуб BMW 750IL машинаси 1,7 миллион долларга сотувга қўйилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.

Фото: Hot Cars

Таъкидланишича, юз берган сўнгги ҳодисадан кейин машина янгиланган. Шикастланган, аниқроғи ўқ тегган қисмлар алмаштирилган. Қўшиқчининг вафотидан кейин машинанинг эгаси бир неча марта ўзгарган.

Фото: «Korrespondent.net»
Фото: «Korrespondent.net»
Фото: «Korrespondent.net»

Қайд қилинишича, Тупакнинг BMW’сини ўша содир бўлган отишма еридан унча узоқ бўлмаган – Лас-Вегасдаги Celebrity Cars автосалонидан харид қилиш мумкин.

Маълумот учун, Тупак Шакур 1996 йил, Американинг шарқий ва ғарбий қирғоқларининг рэперлари ўртасидаги можаро вақтида ўлдирилган. 2018 йилнинг июль ойида унга ўқни собиқ гангстер Дуэйн Кит Дэвиснинг жияни Орландо Андерсон отгани маълум бўлган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар