Daryo

Continental момақаймоқ ва гуруч пўстлоғидан ишланган экологик шиналарни тақдим этди

Тажриба шинасининг оғирлиги 7,5 килограммни ташкил этади — бу оддий шинадан 40 фоиз енгил демак

1 дақиқа ўқиш18 942 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Continental

Continental компанияси Мюнхен автосалони доирасида қисман органик моддалардан ишланган Conti GreenConcept шиналарини тақдим этди. Мазкур шиналар момақаймоқ, гуруч пўстлоғи, шунингдек, ўсимлик ёғи ва қатронидан ишланган. Компания бу каби технологияни 2022 йилдан жорий этишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Motor.

Фото: Continental

Conti GreenConcept шиналарининг 35 фоизи қайта тикланадиган хом ашёлардан иборат: бу момақаймоқлар каучуги, гуруч пўстлоғидан олинган силикатлар, шунингдек, турли ўсимлик мойлари ва қатронлар. Яна 17 фоизи иккиламчи маҳсулотлар ҳисобланади — жумладан, 60 га яқин пластик идишни қайта ишлаш орқали олинган техник углерод ва полиэстер. Полиэстердан Continental тарихда биринчи бор радиал каркас ясаган.

Фото: Continental
Фото: Continental

Тажриба шинасининг оғирлиги 7,5 килограммни ташкил этади — бу оддий шинадан 40 фоиз енгил демак. Компаниянинг баҳолашича, тебраниш қаршилиги шу каби синфга кирадиган оммавий шиналарникидан 25 фоизга пастроқ. Бу эса табиийки Conti GreenConcept шиналари «кийгизилган» автомобиль камроқ энергия сарфлашидан далолат беради: электромобил ҳолатида энергия захираси 6 фоизга ортади.

Бундан ташқари, ўзига хос таркиби сабаб шина прототипи протекторни бир неча бор алмаштириш имконини беради, бу эса ўз навбатида «покришка»нинг қолган компонентларини хизмат қилиш муддатини оширади, экологияга салбий таъсирини камайтиради.

Фото: Continental
Continental 2022 йилдан бошлаб ContiRe.Tex технологиясини оммавий жорий этишни режалаштирмоқда. 2050 йилга бориб эса мутахассислар тўлиқ экологик автомобиль шиналарини ишлаб чиқаришга ўтмоқчи.

Мавзуга доир: Европада водородли автомобиллар оммалашмоқда. Экологик тоза ёқилғи ҳақида нималарни биламиз?

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар