Daryo

Жеймс Бонд ҳақидаги «Ўлиш вақти эмас» картинасининг финал трейлери эълон қилинди

Бу Дэниел Крейг Бонд ролини ижро этадиган сўнгги картина ҳисобланади

1 дақиқа ўқиш35 200 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: YouTube

YouTube’нинг Жеймс Бонд ҳақидаги расмий канали махфий жосус ҳақидаги 25-фильм — «Ўлиш вақти эмас»нинг финал трейлери билан бўлишди. Бу Дэниел Крейг Бонд ролини ижро этадиган сўнгги картина ҳисобланади, деб хабар беради Esquire.

Кадр: YouTube

«У агент 007 га айланганидан буён ҳар бир миссия, ҳар бир қурбон шунга олиб келди», — дейилади трейлерда. Роликда Дэниел Крейг ижро этган Жеймс Бонд ҳақидаги тўртта фильмдан кадрлар кўрсатилган: «‘Рояль’ казиноси» (2006), «Шафқат кванти» (2008), «007: ‘Скайфолл’ координаталари» (2012) ва «007: Спектр» (2015).

Бундан ташқари, бошқа трейлерда кўрсатилган саҳналарни ҳам кўриш мумкин, хусусан, бош ёвуз қаҳрамон Сафиннинг лабораторияси (Рами Малек) тасвирланган. У ўз монологида Бонд махфий жосус ҳақидаги олдинги фильмда қаҳрамон Мадлен Суонни (Леа Сейду) яхши кўриши ҳақида фикр юритади.

Шунингдек, роликда картинанинг АҚШдаги премьераси 8 октябрь куни бўлиб ўтиши ҳам кўрсатилган.

Мавзуга доир: Актёр Дэниел Крейг фарзандларини меросдан маҳрум қилишга қарор қилди. Унинг бойлиги 160 миллион долларга баҳоланмоқда

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар