Daryo

«Улар биз учун буюк бўлиб қолади» — Шавкат Мирзиёев марҳум ижодкорларнинг яқинларига давлат мукофотларини топширди (фото)

«Марҳумларни тақдирлаш тажрибамизда бўлмаган», — дейди давлат раҳбари

2 дақиқа ўқиш145 060 кўришлар0 изоҳ0
Qo‘shiqchi Otajon Xudoyshukurov uchun “Fidokorona xizmatlari uchun” ordeni nabirasi Intizor Xudoyshukurovaga topshirildi. Foto: Prezident matbuot xizmati

Кўксарой қароргоҳида 30 август, душанба куни бўлиб ўтган бир гуруҳ турли соҳа вакилларини тақдирлаш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев ўзбек маданият ва санъати, адабиётининг марҳум фидойилари учун берилган мукофотларнинг айримларини уларнинг яқинларига топширди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Марҳумларни тақдирлаш тажрибамизда бўлмаган. Уларни ҳам мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида эслаганимизни халқимиз тўғри қабул қилди, деб ўйлайман. Маърифат, ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан бу тўғри қарор бўлди ва анъанага айланади.

Коронавирус кўплаб яқин ижодкор дўстларимизни орамиздан олиб кетди. Бир пайтлар уларнинг кўпига нисбатан адолатсизликлар бўлганидан хабарим бор. Ўзбекистондаги барча марҳумларни биз ҳеч қачон унутмаймиз. Улар биз учун буюк инсонлар бўлиб қолади. Фарзандлари, набиралари бизга кўмакдош бўлади», — деди давлат раҳбари.

Ўзбек эстрадаси асосчиси Ботир Зокиров учун «Эл-юрт ҳурмати» ордени укаси, қўшиқчи Фаррух Зокировга топширилди.Фото: Президент матбуот хизмати
Актёр Мирза Азизов учун «Фидокорона хизматлари учун» ордени турмуш ўртоғи Тожибар Азизовага топширилди.Фото: Президент матбуот хизмати
Қизиқчи Обид Асомов учун «Фидокорона хизматлари учун» ордени қизи Наргиза Эргашевага топширилди.Фото: Президент матбуот хизмати
Ёзувчи Ўлмас Умарбеков учун «Фидокорона хизматлари учун» ордени турмуш ўртоғи Зуҳра Умарбековага топширилди.Фото: Президент матбуот хизмати
Шоира Ҳалима Худойбердиева учун «Фидокорона хизматлари учун» ордени қизи Камола Умурзоқовага топширилди.Фото: Президент матбуот хизмати
Қўшиқчи Ортиқ Отажонов учун «Меҳнат шуҳрати» ордени ўғли Улуғбек Отажоновга топширилди.Фото: Президент матбуот хизмати
Қўшиқчи Таваккал Қодиров учун «Фидокорона хизматлари учун» ордени ўғли Музроб Қодировга топширилди.Фото: Президент матбуот хизмати
Қўшиқчи Отажон Худойшукуров учун «Фидокорона хизматлари учун» ордени набираси Интизор Худойшукуровага топширилди.Фото: Президент матбуот хизмати
Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Бугун, 09:49

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Кеча, 15:45

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Кеча, 14:39

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

Кеча, 13:57

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Кеча, 11:15

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

27-Сентабр, 09:46

Гўзаллик ёш танламайди: афсонавий моделлар қандай қилиб ҳамон дунё брендларини ҳайратда қолдирмоқда?

Гўзаллик ёш танламайди: афсонавий моделлар қандай қилиб ҳамон дунё брендларини ҳайратда қолдирмоқда?

26-Сентабр, 20:30

2 ёшида мультимиллионерга айланган “тирик Барби” ҳозир қандай кўринишда?

2 ёшида мультимиллионерга айланган “тирик Барби” ҳозир қандай кўринишда?

26-Сентабр, 14:25