Daryo

Чивин чақишидан ҳимоя қилишга қодир кийим яратилди

Ҳисоблаш моделининг кўрсатишича, кийим чивин чақишининг 100 фоиз олдини олади

1 дақиқа ўқиш21 490 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Pixabay

Шимолий Каролина университети муҳандислари «античивин» кийимни яратишга муваффақ бўлди. Кийим матодан тикилган ва унинг таркибида инсектицидлар мавжуд эмас, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Pixabay

Мазкур кийим ҳозирда тестдан ўтказиб бўлинган. Ҳисоблаш моделининг кўрсатишича, кийим 100 фоиз ҳолатда чивин чақишининг олдини олади. «Биз толалар орасидаги тешиклар ўлчамини ва ипларнинг қалинлигини ҳисоблаб, шундан сўнг тегишли матони яратдик», — дейди олимлар.

Бундан ташқари, олимлар ўз маҳсулотини инсектицидлар ёрдамида ишлов берилган кийимлар билан таққослаб кўрган ва натижа кутилганидан яхшироқ бўлган. Эндиликда ихтирочилар ўзлари яратган «античивин» кийимни патентлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Таъкидланишича, ушбу кийим бошқа ҳашаротлардан ҳимояланишда ҳам самара беради.

Бугунги кунда муҳандислар ушбу мато асосида ички кийим, енги узун кўйлак ва бошқа кийимларни ҳам яратган.

Аввалроқ швейсариялик олимлар антивирус жинсиларни яратгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Олимлар нур таратувчи толалар ёрдамида дисплей-мато яратди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар