Daryo

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева май ойида берган интервьюларидан бирида Тўти Юсупованинг аҳволи оғир эканлигини билдирган эди

2 дақиқа ўқиш320 593 кўришлар0 изоҳ0

Давоми: Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг вафоти ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлиги маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 85 ёшида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Жумладан, таниқли телебошловчи Толибжон Исроилов шундай хабар қолдирган: «Ўзбекистон халқ артисти, миллий театримиз дарғаларидан бири, беқиёс маҳоратли актриса, ниҳоятда нурли ўзбек аёли, онаси Тўтихоним Юсупова оламдан ўтибди. Асллар кетяпти... Аллоҳ жаннатидан жой берсин! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!».

Кейинроқ актрисанинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар рад этилди.

Миллий театр жамоаси 27 апрель куни Тўти Юсупова акс этган видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирган эди. Видеода ҳамкасблари қуршовидаги актриса: «Театрга энди бошқа кела олмасам керак», — деган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева 2021 йил май ойида берган интервьюларидан бирида Тўти Юсупованинг аҳволи оғир эканлигини билдирган эди.

Маълумот учун, Тўти Юсупова 1936 йилнинг 10 март куни Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 1957 йилдан ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритган. Шунингдек, актриса кинода самарали фаолият юритган.

Театр саҳнасида Ҳафиза (Абдулла Қаҳҳор, «Шоҳи сўзана»), Sonyа (А.Чехов, «Ваня тоға»), Қорасоч (Уйғун, «Шубҳа»), Ҳожар (А.Қаҳҳор, «Тобутдан товуш»), Нури (Ойбек, «Қутлуғ қон»), Она (Э’ Роблес, «Ўлимдан кучли»), Хонзода (Ҳамза, «Бой ила хизматчи»), Шафақ (М. Карим, «Ой тутилган тунда»), Раҳима (Ў. Умарбеков, «Комиссия»), Сотти (С.Аҳмад, «Келинлар қўзғолони»), Фотима, Зеби (Ў.Умарбеков, «Шошма қуёш», «Қиёмат қарз»), Нодира (Т.Тўла, «Нодира»), Мастура (Ҳамза, «Паранжи сирлари») каби турли қаҳрамонлар образини яратди.

Тўти Юсупова 1994 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган, 2020 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Изоҳ: Ушбу хабар 27 июнь куни соат 10:25 да таҳрирланди. Хабарнинг дастлабки таҳририда ижтимоий тармоқлардаги таниқли фаолларга таянган ҳолда халқ артистининг вафот этгани таъкидланган эди. «Дарё» таҳририяти мазкур хато ва текширилмаган ахборот орқали етказилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Instagram: “Калмар ўйини” сериали юлдузи Тошкентга келди, Амитабҳ Баччан Бобур Мансуровга “салом йўллади”, Марям Узерли мухлисларига сюрприз уюштирди

Instagram: “Калмар ўйини” сериали юлдузи Тошкентга келди, Амитабҳ Баччан Бобур Мансуровга “салом йўллади”, Марям Узерли мухлисларига сюрприз уюштирди

Бугун, 13:10

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Бугун, 12:51

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Бугун, 09:49

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Кеча, 15:45

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Кеча, 14:39

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

Кеча, 13:57

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Кеча, 11:15

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

27-Сентабр, 09:46