Daryo

Актёр ва режиссёр Фурқат Файзиев 10 йилдан буён Ўзбекистонда яшамаётгани сабабини маълум қилди (видео)

«Мендан кўпчилик кинони ташлаб кетдингизми, ватанни ташлаб кетдингизми, деб сўрашади», — дейди Фурқат Файзиев

1 дақиқа ўқиш169 992 кўришлар0 изоҳ1

Актёр ва режиссёр Фурқат Файзиев 10 йилдан буён Қозоғистон Республикасида яшамоқда.

Фото: «Дарё»

Фурқат Файзиев «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида нима сабабдан Қозоғистонда яшаётгани ҳақида гапириб берди.

Охирги 10 йил ичида кўпроқ Қозоғистонда яшайман. Мендан кўпчилик кинони ташлаб кетдингизми, ватанни ташлаб кетдингизми, иммигрант бўлдингизми, деб сўрашади. Бунинг сабабини ҳозир тушунтирмоқчиман.

Дўстларим 2012 йилда мени Қозоғистонга ишга таклиф қилишди. Улар қуролли кучлар ҳақида 30 қисмли сериал бошлашаётган экан. Вақтим бор эди. Бордим, гаплашдик, сериални суратга олишдан аввал қуролли кучлар учун 6-7 ролик суратга олдик. Ўша сериалнинг режиссёрлигини қилдим.

У вақтда турмуш ўртоғим билан ажрашгандим. Ўша сериални ишлаётганимизда эски танишимни кўриб қолдим. Кўришиб, учрашиб, гаплашганимиздан сўнг ота-онасидан рухсат сўраб, унинг фарзандларининг олдидан ўтиб, масжидга ва ‘ЗАГС’га бориб,  никоҳдан ўтиб, Қозоғистонда қолиб кетдим.

Шу сабабдан кўпроқ вақт Қозоғистонда бўламан, камроқ вақт Тошкентда бўламан. Чунки Қозоғистонда умр йўлдошим, ҳовли-жойимиз, рўзғоримиз, ишимиз бор.

Аёлимнинг касби ҳам кинога яқин, улар овоз режиссёри бўлиб, кино-бастакор бўлиб ишлайдилар. Бундан ташқари, аёлим билан сценарий ёзиб, фильм суратга олдик. Ўзимизнинг дўстларимиз билан янги йилга тўғри келадиган, енгил кино комедия суратга олдик.

Қозоғистонда ҳам бекор ўтирмаяпмиз, у ерда ҳам ўзимнинг севимли касбим билан машғулман.

Фурқат Файзиев, актёр, режиссёр
Маълумот учун, Фурқат Файзиев 1968 йил, 7 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. 109 фильмда бош ва турли даражадаги ролларни ижро этган.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Бугун, 09:49

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Кеча, 15:45

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Кеча, 14:39

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

Кеча, 13:57

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Кеча, 11:15

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

27-Сентабр, 09:46

Гўзаллик ёш танламайди: афсонавий моделлар қандай қилиб ҳамон дунё брендларини ҳайратда қолдирмоқда?

Гўзаллик ёш танламайди: афсонавий моделлар қандай қилиб ҳамон дунё брендларини ҳайратда қолдирмоқда?

26-Сентабр, 20:30

2 ёшида мультимиллионерга айланган “тирик Барби” ҳозир қандай кўринишда?

2 ёшида мультимиллионерга айланган “тирик Барби” ҳозир қандай кўринишда?

26-Сентабр, 14:25