Daryo

Sotheby’s аукциони орқали рақамли аватар 11,7 млн долларга сотилди

NFT-токен кўринишидаги Covid лоти Natively Digital: Curated NFT Sale онлайн аукцион доирасида харид қилинган

1 дақиқа ўқиш43 464 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Sotheby’s

Larva Labs студияси томонидан Covid Alien номи остида яратилган ниқобдаги эркак тасвири Sotheby’s аукциони орқали 11,75 миллион долларга сотилди, деб хабар беради «Korrespodent.net».

Фото: Sotheby’s

Савдолар 10 июнь куни бўлиб ўтган. NFT-токен кўринишидаги Covid лоти Natively Digital: Curated NFT Sale онлайн аукцион доирасида харид қилинган.

Covid Alien’дан ташқари, аукционда яна 25 та NFT-токен аукционга қўйилган бўлиб, улар орасида «қадимий» NFT-токен — рассом Кевин Маккоэмга тегишли Quantum геометрик анимацияси ҳам бор.

Таъкидлаш керакки, 2017 йилда компания ушбу серия доирасида 24х24 пиксел ўлчамига эга 10 мингта аватар яратган эди. Май ойида уларнинг тўққизтаси жами 16,9 миллион долларга сотилган.

Фото: Twitter / Sotheby’s

Шунга қарамай, Covid Alien улар орасидаги қимматига айланди.

Аввалроқ АҚШда 10 сонияли видеоролик 6,6 миллион долларга сотилгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар