Daryo

Испанияда паэлья тайёрлашга қодир дунёдаги биринчи робот-қўл яратилди

Роботдан фойдаланиш учун тайёрлаш дастурини танлаш ва маҳсулотларни унга юклаш керак

1 дақиқа ўқиш32 870 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: YouTube

Испанияда паэлья — гуруч, денгиз маҳсулотлари, сабзавотлар ва товуқ гўшти қўшиб тайёрланадиган испан миллий таомини тайёрлашга қодир дунёдаги биринчи робот-қўл яратилди. Mimcook ва br5 компаниялари томонидан яратилган «паэльеро»га кўплаб меҳмонхона ва ресторанлар тармоқлари қизиқиш билдирган, деб ёзади Esquire.

Кадр: YouTube

Роботдан фойдаланиш учун тайёрлаш дастурини танлаш ва маҳсулотларни унга юклаш керак. Махсус компьютерлаштирилган қўл ёрдамида ишлайдиган робот таомни ўзи тайёрлайди. Ихтирочиларнинг ҳисоблашича, робот-қўл инсон учун оғир бўлган вазифаларни бажаришига ва унинг ижодкорликка диққатини жамлашга ёрдам беради.

бр5 асосчиси Энрике Лиллонинг сўзларига кўра, кўп функцияли робот паэльядан бошқа таомларни ҳам тайёрлай олади. Масалан, у картошка қовуриши, грилл билан ишлай олиши, гамбургер учун котлетлар пишириши мумкин.

Валенсия аҳолиси Лиллони хафа қилмаслик учун робот-қўл ёрдамида тайёрланган паэльяни «гуручли таом» деб аташмоқда. «Бу барибир қизиқарли, чунки паэлья — бу сиз тайёрлаган таом эмас», — дея қўшимча қилади у.

Аввалроқ Guru IoT компанияси уй ҳайвонларига эгаси йўқлигида ёрдам берадиган Peddy роботи, Германияда эса худди инсонлар каби қучоқлашга қодир робот яратилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Австралияда олма теришга қодир робот яратилди (видео)

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар