Daryo

Алишер Узоқов отасининг вафотидан сўнг акасини топганини маълум қилди (видео)

«Акам спортчи бўлганлар, ҳозирги кунда бизнес билан шуғулланадилар»

1 дақиқа ўқиш162 596 кўришлар0 изоҳ0

Актёр, режиссёр Алишер Узоқов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Интервью Дубай шаҳрида бўлиб ўтди.

Фото: «Дарё»

Суҳбат давомида Алишер Узоқов отасининг вафотидан сўнг акасини топгани ҳақида гапириб берди.

Отам раҳматли касал бўлганларида уларга унча кўп қарай олмаганман. Ёш бўлганман, тушунмай қолганман, кўп хизматларини қилолмаганман. Ўша вақтда сериал съёмкаси билан бўлиб келолмаганман. Уларни Марғилонга олиб кетишган, ўша ерда жон берганлар. Битта-ю битта армоним шу бўлса керак.

Акамни ҳам кейин топдим. Акам отам раҳматлининг бошқа оилаларидан бўлганлар. Акам ёшликларида ажрашиб кетишган экан. Отам оламдан ўтгандан сўнг акамни топганмиз. Ўғил фарзанд бўла туриб, отамизни тобутларини кўтариб, охирги манзилга кузата олмаганмиз. Охиратлари обод бўлсин, илоҳим, улар ҳақида фақат яхши гап эшитганмиз.

Аллоҳнинг иродаси, ожизмизда барибир, мавжудодмиз, зўр-зўр жойларда, қиммат кийимлар кийиб кар-кар қиламиз, аммо ожиз бандамиз.

Мен акамни кўргунимга қадар отамга жуда ҳам ўхшайман дердим. Аммо акам отам билан ташқи кўриниш томонлама, характер томонидан бир хиллар. Жуда ҳам бир хиллар. Бармоқларигача, тирноқларигача дадамга ўхшайдилар.

Акам спортчи бўлганлар, ҳозирги кунда бизнес билан шуғулланадилар. Бахтимизга соғ бўлсинлар, илоҳим.

Алишер Узоқов, актёр, режиссёр, продюсер
Маълумот учун, Алишер Узоқов «Жаноб ҳеч ким», «Уйланиш», «Тундан тонггача», «Сўнгги лаҳза», «Исломхўжа», «Элпарвар», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларда бош ролларни ижро этган. «Музлаган», «Кузда гуллаган дарахт», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларга режиссёрлик қилган. Алишер Узоқов ҳозирги кунда Дубай шаҳрида Smart bolla деб номланган халқаро IТ компанияда фаолият юритмоқда.

Мавзуга доир: Дубайда ишлаётган Алишер Узоқов Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Қизимга Голливуддан таклиф келди”. Ўзбекистоннинг энг ёш ва бой блогери Ясмин Зоитованинг ота-онаси унга келган 3 миллион долларлик шартнома ҳақида

“Қизимга Голливуддан таклиф келди”. Ўзбекистоннинг энг ёш ва бой блогери Ясмин Зоитованинг ота-онаси унга келган 3 миллион долларлик шартнома ҳақида

Бугун, 13:54

Instagram: “Калмар ўйини” сериали юлдузи Тошкентга келди, Амитабҳ Баччан Бобур Мансуровга “салом йўллади”, Марям Узерли мухлисларига сюрприз уюштирди

Instagram: “Калмар ўйини” сериали юлдузи Тошкентга келди, Амитабҳ Баччан Бобур Мансуровга “салом йўллади”, Марям Узерли мухлисларига сюрприз уюштирди

Бугун, 13:10

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Бугун, 12:51

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Бугун, 09:49

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Кеча, 15:45

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Кеча, 14:39

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

Кеча, 13:57

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Кеча, 11:15