Daryo

Фарғонада ҳайдовчи Damas’да 28 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди

Ҳайдовчидан тегишли ҳужжатлар талаб қилинганида ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам, бошқа ҳужжатлар ҳам ёнида йўқлиги аниқланган

1 дақиқа ўқиш70 354 кўришлар0 изоҳ0

Фарғонада ҳайдовчи Damas’да 28 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда «Менинг юртим» телеканали «Марказий студия» информацион дастурида маълум қилинди.

ЙПХ ходимлари машинани тўхтатганда, машина салонида 28 нафар боғча тарбияланувчиларини олиб кетаётгани аниқланган. Damas’нинг олд ўриндиғининг ўзида 5 нафар бола жойлаштирилган. Машинанинг орқа эшиклари яхши ёпилмагани ҳам қайд этилган.

Ҳайдовчидан тегишли ҳужжатлар талаб қилинганида ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам, бошқа ҳужжатлар ҳам ёнида йўқлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, ҳайдовчига тегишли чора кўрилади, Damas эса жарима майдончасига олиб борилади.

«Бироқ ушбу болаларга жавобгарликни ўз зиммасига олиб, лекин ўз касбига бефарқ бўлиб болалар боғчасидан мазкур кичкинтойларни бегона шахсга бериб юборган МТТ вакиллари-чи? Барча ҳолатларни била туриб, болалар ҳаётини хавф остига қўйган ота-оналар-чи?», — дейилади хабарда. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар