Daryo

Британиялик аёл 32 йил ичида 22 маротаба она бўлди (фото)

Оила кунига етти литрдан ортиқ сут ва тўрт «буханка» нон ейди

1 дақиқа ўқиш137 514 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Instagram / The Radford Family

Британиялик эр-хотин Сью ва Ноэл Редфордлар 1989 йилдан буён 11 нафар қиз ва 11 ўғилни дунёга келтирди. Кўп фарзандли оила ҳақида яқинда Channel 5 телеканалида ҳужжатли фильм намойиш этилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Instagram / The Radford Family

Сью ўзининг Хейди исмли энг кичик фарзандини 2020 йилнинг апрелида дунёга келтирган.

Ҳозирда оила ўн кишига мўлжалланган собиқ қариялар уйида яшаб келмоқда. Болалардан уч нафари мустақил яшайдиган даражада улғайган, бироқ уйда ҳамон жой етарли эмас.

Фото: Instagram / The Radford Family

Оила бошлиғи қандолатчилик билан шуғулланади, бироқ пандемия сабаб унинг корхонаси ёпилган ва у онлайн ишлашга мажбур бўлмоқда.

Фото: Instagram / The Radford Family

Сью эса у қадар осон бўлмаган иш — уй юмушлари билан машғул. У кун давомида уйни бир неча бор тозалайди, кийимларни ювиш учун эса 18 килограммли саноат кир ювиш машинаси олган.

Редфордлар кунига етти литрдан ортиқ сут ва тўрт «буханка» нон ейди. Бир ҳафта ичида учта тиш пастаси ва 24 дона ҳожатхона қоғозини ишлатади.

Фото: Instagram / The Radford Family
Фото: Instagram / The Radford Family
Фото: Instagram / The Radford Family
Фото: Instagram / The Radford Family

Шу билан бирга, набирали бўлишга ҳам улгурган ота-она ўз ҳаётидан нолимайди.

«Болалар — бизнинг ҳашаматимиз. Буни ҳеч қачон пулга сотиб олиб бўлмайди», — дейди оила отаси.

Аввалроқ андижонлик 39 ёшли аёл 11-фарзандини дунёга келтиргани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Угандалик 39 ёшли аёл 39 нафар фарзандни дунёга келтирди (видео)

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар