Daryo

Samsung Galaxy S21 Ultra iPhone 12 Pro Max’га қарши. Қайси флагман тезроқ?

YouTube’даги PhoneBuff канали муаллифлари роботлаштирилган манипулятор ёрдамида икки аппаратни ўзаро «кураштирди»

1 дақиқа ўқиш29 038 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IXBT

Samsung Galaxy S21 Ultra ва iPhone 12 Pro Max смартфонлари айни вақтида бозордаги асосий суперфлагманлар бўлиб қолмоқда. YouTube’даги PhoneBuff канали мутахассислари бир-биридан платформаси ва операцион тизимлари билан фарқ қилувчи смартфонлар ўзаро таққосланган видео билан бўлишди.

Фото: IXBT

Канал муаллифлари роботлаштирилган манипулятор ёрдамида икки аппаратни ўзаро «кураштирди».

Видеодан кўриш мумкин, аввалига смартфонлар бир-биридан қолишмаган ҳолда ўз хусусиятларини намоён этган, бироқ машқлар доираси охирларига бориб iPhone бироз олдинга ўтиб кетган ва уни 8 сонияга олдинроқ якунлаган. Шунингдек, иккинчи доирада ҳам Apple флагмани етакчиликни қўлга киритган, бироқ бу сафар 3 сония фарқ билан. Охир-оқибат у қадар катта бўлмаган фарқ билан iPhone 12 Pro Max ғолибга айланган.

Аввалроқ Samsung Galaxy S21 Ultra ва iPhone 12 Pro Max мустаҳкамлик тестидан ўтказилган эди. Тест натижаларига кўра, Galaxy S21 Ultra Apple маҳсулотидан зарбаларга бардошли чиққан. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар