Daryo

Қиролича билан кечки овқат: Мерилин Монро, Анжелина Жоли ва Елизавета II билан учрашган яна бошқа машҳурларнинг ноёб суратлари

Анжелина Жоли ҳарбий можароли ҳудудларда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашгани учун Елизавета II томонидан тақдирланган

2 дақиқа ўқиш70 968 кўришлар0 изоҳ0

Санъат оламида ўз ўрнига эга ва миллионлаб мухлислари бор юлдузларининг ҳаммаси ҳам қиролича билан учрашавермайди. Қуйида Елизавета II билан учрашиш бахтига муяссар бўлган машҳурлар суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ава Гарднер

Фото: Cosmopolitan

Актриса ёш қиролича билан 1955 йилда кўришган. Мазкур муҳим учрашув учун Ава узун қора либос ва оқ қўлқоп танлаган.

Мерилин Монро

Фото: Cosmopolitan

1956 йилда Мерилин Елизавета II билан кўришиш учун ипакдан тикилган, елка қисми очиқ, узун либос, аксессуар сифатида эса узун қўлқоп танлаган.

Ракель Уэлч

Фото: Cosmopolitan

Актриса қироллик оиласи вакили билан учрашиш учун оқ либос ва худди шу рангдаги қўлқоп танлаган.

Катрин Денев

Фото: Cosmopolitan

1966 йилда қиролича билан учрашиш учун Катрин қизил кашта туширилган оқ либосни афзал билган. Сочларини тепадан йиғиб, либоси рангида зирак таққани эса образини янада уйғун кўрсатган.

Барбра Стрейзанд

Фото: Cosmopolitan

1975 йилда қиролича билан учрашиш учун бошқаларникидан фарқли либосни маъқул билган. Кумушранг, капюшонли либос билан у дарҳақиқат ўзига хос кўринган.

Элизабет Тэйлор

Фото: Cosmopolitan

1976 йилда Тэйлор илк марта қиролича билан кўришиш бахтига муяссар бўлган. Бунинг учун актриса ялтироқ оч яшил рангдаги либос кийиб, унга мос тақинчоқ таққан.

Мерил Стрип

Фото: Cosmopolitan

Актриса қиролича билан 1980 йилда «Крамерга қарши Крамер» фильмининг премьерасида учрашган. Стрип дид билан тикилган оқ либос билан худди шу рангдаги қўлқоп таққан.

Женнифер Лопес

Фото: Cosmopolitan

Жей Ло 2001 йилда қиролича билан кўришиш учун гардеробидаги яшил ипакдан тикилган либосни танлаган ва кийимига уйғун аксессуарлар билан янада жозибали кўринишга эга бўлган.

Мадонна

Фото: Cosmopolitan

Мадонна Елизавета II билан 2002 йилда «Die another day» фильмининг премьераси баҳонасида кўришган. Унинг қора ялтироқ либоси ва учли қора туфлиси эсда қоларли образда бўлишига сабабчи бўлган.

Дэниэл Крейг

Фото: Cosmopolitan

Актёр 2006 йилда ҳазрати олиялари билан учрашиш учун қора смокинг кийишни маъқул деб билган.

Энрике Иглесиас

Фото: Cosmopolitan

Бошқалардан фарқли равишда хонанда қиролича билан 2007 йилда кўришганида жинси шим, оқ кўйлак ва қора костюмда бўлган.

Анжелина Жоли

Фото: Cosmopolitan
2014 йилда мафтункор актриса қиролича билан шунчаки кўришмаган. У ҳарбий можароли ҳудудларда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашгани учун Елизавета II томонидан тақдирланган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47